Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди
12 mar 03:05
News


Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди
"Ал Ҳилол" – "Пахтакор" 4:0
Дастлабки ўйин: 0:1
Голлар: Ҳамад ал-Ями (31), Малком (42), ал-Давсари (51-п), Носир ал-Давсари (90).
"Ал Ҳилол": 37. Яссин Буну, 87. Ал-Тамбакти, 3.Кулибали (4. Ҳалифа ал-Давсари,81), 88. Ҳамад, 24. Мотеб (6. Ренан Лоди, 73), 8. Невеш, 28. Иброҳим Канно, 29. Салим Ал Довсари, 77. Малком, 27. Кайо Цезар, 11. М.Леонардо (16. Носир ал-Давсари, 74)
"Пахтакор": 19. Жонатан, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Хожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов (9. Иброҳим Ибрагимов, 67), 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 47.Жонатан Лукка (45. Башар Ресан, 46), 50.Фламарион, 94. Брайан Риаскос (37. Игорь Сергеев, 46).
Огоҳлантириш: Достонбек Ҳамдамов (36), Мотеб (59).
Учрашув якунланди. "Пахтакор" ОЧЛни тарк этди.
90. 4:0. Учрашув ва барчаси якунланди. Носир ал-Давсари.
85. "Ал Ҳилол" ўйинни аста-секин "ўлдириш" ниятида.
82. Ана энди барчасини тамом дейиш мумкин. Вазиятдан чиқиб кетиш жуда қийин.
78. Тўп тўсатдан Кулибалининг таянч қўлига тегди. Менимча бундай ҳолатда ВАР ишга тушмайди ва пенальти берилмайди.
76. Жонатандан сейв. Реакцияси жуда кучли экан, яхшиям шу дарвозабон турибди. Камида 6та гол кўрган бўлардик.
72. Омад келмасаям қийин экан. Бурчакдан узатилган тўпни Фламарион дарвозага йўллади. Кулибали тўпни қайтарди.
70. ГОЛ! 4:0. Леонардо деб ёзаётган эдим. Гол инобатга олинмади.
68. Ибрагимов ўйинга фаол қўшилди ва тезда фол ишлатиб, рақиби ҳужумини тўхтатди.
66. УХХХХХ!! Диёр Холматов кутилмаганда жаримадан дарвозага зарба берди. Буну ўз ўрнида.
65. Диёр Холматов рақиб жарима майдончаси яқинида йиқитилди. Жарима зарбаси.
65. "Ал Ҳилол" тўртинчи голга яқин келди. Салим ал-Давсарининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
62. "Ал Ҳилол" ҳужумга ўтди. Малком ҳужумда Адҳамзодага қарши фол ишлатди ва тўп меҳмонларга берилди.
60. Башар Ресаннинг жаримадан йўллаган зарбасини Кулибали қайтариб юборди.
59. Зўр нуқтадан жарима зарбаси. Биттада гол уриб юборса бўлади.
Менимча, "Пахтакор" ўртада "Машъал" билан ўйинини ўтказиши керак эди. Расмий ўйин барибир футболчига тонус ва ўйин амалиёти беради.
"Пахтакор"нинг ўйини дақиқалар ўтиб, нурсизланиб кетаётгандек. Баҳс олдидан кўпчилик ўйиннинг шундай боришини кутгандир, лекин голлар кўпайиб кетди.
Сизда иккитами? Бизда учта...
51. ГОЛ! Ал-Давсарининг ўзи пенальтидан унумли фойдаланди. Ҳаммаси тугади-ёв...
49. ПЕНАЛЬТИ! Алижонов бу сафар Салим ал-Давсарини йиқитди.
46. УХХХХХХХХ!! "Пахтакор" гол уриши мумкин бўлганди. Марказдан йўлланган зарбани Буну оёғи билан қайтарди!
Иккинчи бўлим олдидан "Пахтакор"да ўзгаришлар: Риаскос ўрнига Сергеев, Лукка ўрнига Ресан майдонга тушди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган 3 дақиқадан кейин яна 2 дақиқа якунланди. Танаффус! Ҳозирча ишлар жуда ёмон.
45+5. Малкомнинг зарбасини Алижонов қайтарди, кейин эса Канно тепган тўпни Азмиддинов.
Қойил, арабча футбол биринчи бўлимнинг ўзидаёқ бошланди.
"Пахтакор" голга қадар узоқ вақт давомида тўпни ушлаб турди ва ҳужумга ўтди. Алижоновнинг тўп йўқотишидан кейин "Ҳилол" вазиятдан тезкорлик билан чиқиб кетди ва Каннонинг чиройли пасидан кейин Малком посбон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди. Кейин эса гол...
42. Гол! Малком тезкор қарши ҳужумдан кейин иккинчи голни уриб кетди.
38. Алижонов ҳужумдаги Риаскос томон чиройли пас узатди. Брайаннинг тўпига Буну пешвоз чиқиб, тўпни тепиб юборди.
36. Достонбек Ҳамдамов огоҳлантирилди.
35. ЖОНАТАААААНННН!! Канно боши билан зарба берганидан кейин ҳисоб 2:0 кўриниш олиши деярли аниқ эди. Жонатан "Пахтакор"ни иккинчи голдан қутқарди, ҳозирча...
34. "Пахтакор" ҳужумга ўтди. Достонбек Ҳамдамовнинг қанотдан марказга, дарвоза ёнига узатган тўпини Буну ушлаб олди.
33. Голдан кейин "Пахтакор" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда.
31. Гол! Учрашувда ҳисоб очилди. Қанотдан узатилган тўпни Ҳамад ал-Ями дарвозага киритди. Умумий ҳисоб 1:1.
29. Ҳозирча ал-Давсари - Алижонов баҳсида ҳисоб 0:3. Алижонов шунчаки рақибига имкон бермаяпти.
28. ЗАРБАААААА!! Адашмасам, Леонардонинг кучли зарбасидан кейин Жонатан кучли ўнг қўли билан тўпни қайтариб юборди.
26. Умар Адҳамзода рақибини тепиб юборди. Атайин бўлмаганини айнан унга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилаётгани билан изоҳлаш мумкин.
Ўйинни томоша қилгани Эшли Коул ҳам стадионга борибди. Қойил...
24. Муҳаммад Каннодан навбатдаги ноаниқ зарба.
20. Азмиддинов ўз жарима майдончаси ичида рақибига елкаси билан зарба бериб йиқитди. Бош ҳакам буни табиий кураш деб баҳолади.
18. "Ал Ҳилол" майда паслар орқали "Пахтакор" жарима майдончасига кирмоқчи эди. Абдуллаев хавфни бартараф қилди.
Биринчи бўлимнинг учдан биринчи қисми динамик ўтди. Ҳамма фаол ҳолатда ва бир-биридан паст кетиш бўлмаяпти ;)
15. УХХХХХ!! Давсари ҳамда Алижонов пойгасида бизникиларнинг "қўли баланд келди". Ҳақиқатда, тезликда Алижонов рақибидан устун бўлди ва тўпнинг майдонга чиқиб кетишигача назорат қилиб турди.
14. "Пахтакор" ҳужумда кўриниш берди. Телевизорда Бунуни биринчи марта кўрдик. Бироқ Риаскос оффсайдда қолиб кетди.
11. Абдуллаев марказдан ўнгроқда фол ишлатди. Бу орқали у кескин ҳужумнинг олдини олди. Т-тажриба)
10. "Пахтакор" ўйинни марказроққа кўчира олди.
7. УХХХХХ!! Малкомнинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.
6. "Пахтакор" жарима майдончасига унчалик яқин бўлмаган нуқтадан жарима зарбаси. Бўриев фол ишлатди.
4. Кутилганидек, "Ал Ҳилол" ўйинни ҳужумкорлик билан бошлади. Ўнг қанотдан узатилган тўпга "Ал Ҳилол" футболчиси тўпни ерга сапчитиб зарба йўллади. Жонатан учун бундай зарбалар чўт эмас) Зарба муаллифи яна ўша Муҳаммад Канно.
2. УХХХХХХ!! Абдуллаев ҳимоя марказида хатога йўл қўйди. Унинг узатмаси рақиби Каннога тегиб, баландга кўтарилиб кетди. Яхшики, дарвоза томон кетмади тўп.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Олға "Пахтакор"!
- Учрашув стартига ҳамма нарса шай. Шунчаки 2 дақиқа ўтса бўлгани)
- Улар майдонда саф тортишди: кўк ва сариқ армия! Перфоменс учун алоҳида респект.
- Жамоалар майдонга чиқишга тайёр бўлиб туришибди.
- Стадион мухлислар билан тўлиб тошган. Умид қиламизки, саудияликлар бугун уйларига қайтганида тошойналарни синдиришади...
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Kingdom Arena"даги баҳс стартига оз вақт қолмоқда. Биз эса муҳим ўйинни сайтимиз орқали матнли трансляция қилишда давом этамиз.
Similar news

Comments
Пахтакор Леганерлари факат Узбекистон Футбол жамоасиларини хакамларимиз билан биргаликда ютгани келади. Осиё Футболида Пахтакорни кулидан бук хам келмайди. Уял Пахтаой Шарманда