Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда йиғин ўтказмоқда
13 feb 17:19
News
Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда йиғин ўтказмоқда
12 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Ҳакамлар маркази томонидан Туркияда бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини бошланди.
Йиғин давомида ҳакамлар Руминия, Украина, Грузия, Молдова каби давлатларнинг жамоалари иштирокидаги халқаро ўртоқлик учрашувларини бошқаради. Бу эса уларнинг тажрибасини ошириш ва майдонда ишончли бошқарувни таъминлашга хизмат қилади.


Мазкур йиғиннинг асосий мақсади – 2025 йилги Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларида ҳакамларнинг янада самарали фаолият олиб боришини таъминлашдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, ҳакамлар учун ташкил этилган мазкур йиғин 24 февралга қадар давом этади.
Link :
Source : Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments