Latest news

16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  0 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  3 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  16 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3

Расман: Футзал ва соҳил футболи учун алоҳида федерация очилади News

Расман: Футзал ва соҳил футболи учун алоҳида федерация очилади

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг юртимиз мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатидаги иштироки ЎФА раҳбарияти томонидан танқидий руҳда кўриб чиқилганди.

Мазкур натижа футзални ривожлантириш ва оммалаштиришнинг янги механизмини ишлаб чиқишни талаб этарди.

Ноябр ойи давомида ЎФА мазкур масалани тўлиқ ўрганиб чиқиб, 2025 йилдан бошлаб бу борада қандай амалий ишлар олиб борилиши юзасидан якуний қарорга келди. Унинг дастлабки босқичида профессионал ва ҳаваскорлар футзални ҳамжиҳатликда ривожлантириш, шу асосида мамлакат терма жамоаларини шакллантириш, чемпионат ўйинларида рақобатни кучайтириш, клублар даражасини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Бу тажриба муваффақиятли амалга оширилганини 2000 йиллар аввалида тузилган Футзал ассоциацияси мисолида эслаб ўтиш мумкин. Ўшанда ассоциациясининг фаол ташаббуслари натижасида юртимизда футзал жадаллик билан ривожланган ва натижалар яхшиланган.

ЎФА Ижроия қўмитасининг жорий йил 12 декабрь санасидаги йиғилиши баёнига асосан, мамлакат футзали ва соҳил футболи учун жавобгар алоҳида ташкилот (федерация) тузиш масаласи белгиланди. Айни вақтда ЎФА тегишли тартибда уни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширмоқда. Бу масалага оид барча тафсилотлар ЎФА расмий саҳифалари орқали ёритиб борилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика