Latest news

02:40А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин голлар шоусига айланди  0 00:55Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиев бизда юз берган воқеалар туфайли ОКМКга қайтишни хоҳлаб қолди. Супергол урган Аҳмаджонов эса режа бўйича умуман ўйнамаслиги керак эди..."  0 23:25АПЛ. "Арсенал" бурчак зарбаси натижасида урилган голлар эвазига "Челси"ни мағлуб этди  28 23:13Миржалол Қосимов: "Аҳмадалиев масаласида нега ҳеч ким ЎФАга илтимос қилмади? Асқаров жамоага тўғри келмади"  0 23:10Суперлига. ОКМК – "Бунёдкор" 0:1  0 23:01Винисиуснинг "Реал" билан муносабатлари яхшиланди. Вингер ўзини яна муҳим ҳис қилмоқда ва шартномани узайтириши мумкин  0 22:31Рўзиқул Бердиев: "Насаф"нинг ҳомийси - бутун Қашқадарё"  7 22:00ОПЛ. "Сабаҳ" 3:0 ҳисобида "Қорабоғ"ни мағлуб эта туриб, якунда дуранг қайд этди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 21:50Сергей Токов: "Ким гол урса ютадиган ўйин бўлди"  2 21:15АПЛ. "Фулхэм" "Тоттенхэм"дан устун келди, МЮ эса ўн киши бўлиб қолган "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди  17 21:05Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди  50 20:55Суперлига. "Бунёдкор" Наримонжон Аҳмаджоновнинг супер голи эвазига ОКМКни мағлуб этди  2 20:18"Арсенал" — "Челси". Таркиблар маълум  6 19:29"Насаф" титул ҳомийга эга бўлди  13 19:22"Қўқон-1912" янги футболчиларини таништирди  2

Қатар МТЖ футболчиси: "Ўзбекистон биздан аламини олмоқчи" News

Қатар МТЖ футболчиси: "Ўзбекистон биздан аламини олмоқчи"

Осиё Элит Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида ўтказилган "Пахтакор - "Ал Райян" (0:1) баҳсидан сўнг Қатар терма жамоаси аъзоси Абдул Азиз Ҳатим сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- "Пахтакор" бугун анча яхши ўйин намойиш этди. Биз дастлабки уч очкони қўлга киритдик. Рақиб кўп вазиятлар эга бўлди, лекин уларнинг барчасини кўкка совурди.

- "Пахтакор"дан бундай жиддий қаршилик кутганмидингиз? Рақиб биринчи бўлимда жуда катта устунликка эга бўлди.

- "Пахтакор" қайтган тўпларнинг барчасига эга чиқди. Иккинчи қаватда ҳам рақиб устунлик қилди. Биз яхши ҳимоялана олдик. Сафарда бундай жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Устига-устак майдон ҳолати ва об-ҳаво ҳам бизга ноқулайликлар туғдирди. Танаффусдан сўнг кўп нарса ўзгарди.

- 10 кундан сўнг Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари тўқнаш келишади. Қатар жамоасининг навбатдаги учрашувлари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Биз учун ўта муҳим бўлган иккита баҳс бўлади. Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларимиз ҳали сақланиб қолган. Бизда бошқа йўл йўқ, иккала рақибни ҳам мағлуб этишимиз керак бўлади.

- Ўзбек футболи мухлислари миллий терма жамоа Қатарни мағлуб этиши кераклигини кўп маротаба таъкидлашмоқда. Агар Ўзбекистон Доҳадан ғалаба билан қайтса, мундиалга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятлари кескин ошади. Шунингдек, Осиё Кубогидаги аламли мағлубият ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. Қатар терма жамоаси Ўзбекистонга мағлуб бўлмаслиги қанчалик муҳими?

- Ўйин аҳамиятини икки мамлакат ҳам тушуниб турибди. Биз учун финалга тенг баҳс. Ўзбекистон биздан алам олмоқчи эканлигини биламиз, лекин уч очко биз учун ҳам сув ва ҳаводек зарур. Қатарликлар учун ЖЧ йўлидаги энг муҳим баҳс шу бўлади.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 5-тур доирасида Қатарга қарши ўйин ўтказади. Баҳс 14 ноябрь куни Доҳадаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика