Latest news

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  9 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  181 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" сафарда "Ал Шорта" билан дуранг ўйнади News

ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" сафарда "Ал Шорта" билан дуранг ўйнади

ОФК Элит Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Ал Шорта" — "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Al Shorta

AFC Champions League Elite West . Round 3

21/10/2024, 22:00

0
:
0
Finished

Pakhtakor Tashkent

45'
90'
39'  Fahad Youssef
63'  Faisal Jasem (Ameer Sabah Khudhair)
77'  Mohammed Dawood (Hussein Ali)
86'  Manaf Younis
44'  Umar Adkhamzoda
46'  Dostonbek Khamdamov (Makhmud Makhamadzhonov)
46'  Mukhammadkodir Khamraliev (Mukhammadrasul Abdumazhidov)
48'  Sardor Sabirkhodjaev
80'  Umar Adkhamzoda (Doniyor Abdumannopov)
80'  Otabek Jurakuziev (Ulugbek Khoshimov)
90'  Sardor Sabirkhodjaev (Ibrokhim Ibrokhimov)

"АЛ ШОРТА" - "ПАХТАКОР" 0:0

Ҳакамлар: Ма Нинг, Зоу Фей, Занг Ченг,  Занг Лей.

ВАР: Фу Минг.

АВАР: Ванг Ди.

"Ал Шорта": Аҳмад Басил, Мунаф Юнус, Сажжад Жасим, Маҳмуд Мавас, Абдулмажид Бубакар, Аҳмад Яҳё, Моҳанад Али, Файсал Жасим (Амин Сабаҳ, 63), Муҳаммад Давуд (Ҳуссайн Саиди, 77), Фаҳад Юсуф, Саломон Банга.

Захира: Ҳасан Аҳмад, Муҳаммад Карим, Реван Амин, Акам Ҳошим, Аҳмад Фархан, Бассам Шокир, Муҳаммад Зрайқ, Абдулраззоқ Қосим, Лукас Соуза, Аҳмад Зеро.

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 7.Хожиакбар Алижонов, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев (55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 46), 22.Умар Адҳамзода (33.Дониёр Абдуманнопов, 80), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 90+2), 17.Достон Ҳамдамов (44.Маҳмуджон Муҳаммаджонов, 46) , 30.Отабек Жўрақўзиев (99.Улуғбек Ҳошимов, 80), 10.Драган Черан.

Захира: 1.Никита Шевченко, 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 31.Муҳаммадали Усмонов, 40.Кими Мерк.

Огоҳлантиришлар: Фаҳад Юсуф (39), Умар Адҳамзода (44), Сардор Собирхўжаев (48), Абдулмажид Бубакар (86).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+2. "Пахтакор"да ўзгариш: Ибрагимов Собирхўжаевни алмаштирди.

90+2. Зарба! Сабаҳнинг олисдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Абдулмажид Бубакар рақиб футболчисини ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

80. "Пахтакор" икки ўзгариш амалга оширди.

77. Мезбонлар таркибида ўзгариш рўй берди.

75. Мезбонлар рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ Назаров зарба беришга йўл қўймади.

66. Зарба! Ал Маваснинг жаримадан йўллаган зарбасини Назаров қайтарди.

63. Хавфли вазият! Черан рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо ҳимоячи бунга йўл қўймади.

59. Зарба! Алижоновнинг узатмасидан сўнг қарама-қарши қанотда турган Муҳаммаджонов тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади, унинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

51. Зарба! Стандарт вазиятда узатилган тўпга Манаф Юнус бош билан зарба йўллади. Орадан бир дақиқа ўтмасдан Муҳанад Али ҳам хавфли зарба йўллади. Аммо ҳисоб очилмади.

48. Собирхўжаев рақиб футболчисини қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

48. Хавфли вазият! "Пахтакор" ҳимоячиларининг хатосидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси яқин масофадан зарба йўллади, Назаров оёғи билан тўпни қайтарди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Пахтакор"да икки ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45. Хавфли вазият! Муҳанада Алининг жарима майдони яқинида йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

44. Адҳамзода қоидабузарлик учун огоҳлантирилди.

42. Хавфли вазият! "Ал Шорта" ҳужумчиси Назаров билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, дарвозабондан ўтган тўпни Азмиддинов қайтарди.

39. Фаҳад Юсуф марказда Собирхўжаевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

39. Алижоновнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

37. "Пахтакор"нинг тезкор равишда бошлаган ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

30. Хавфли вазият! Ал Маваснинг яқин масофадан тепган тўпини Назаров эгаллаб олди.

22. Хавфли вазият! "Ал Шорта" дарвозабони қалтис ҳаракат қилиб, тўпни йўқотишига бир баҳя қолди.

21. Бобокарнинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

18. Хавфли вазият! "Пахтакор" футболчилари кетма-кет икки маротаба рақиб жарима майдонида зарба йўллади. Биринчи зарба йўлиги ҳимоячи тўғаноқ бўлди, иккинчи уриниш эса ноаниқ кўриниш олди.

13. Черан рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ унга тезлик етишмади.

12. Довуд ноаниқ зарба йўллади.

10. Бурчакдан узатилган тўпга Черан бош билан зарба йўллади, тўп эса ироқликлар ўйинчисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. Бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини лозим топди.

6. Дастлабки дақиқаларда хавфли вазият содир этилмади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Ал Шорта" яшил, "Пахтакор" сариқ-оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика