Latest news

11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  1 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи обкелмоқчи  3 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  6 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  16 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  12 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон Камбоджани ўта йирик ҳисобда таслим қилди News

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон Камбоджани ўта йирик ҳисобда таслим қилди

Хитой Тайпейида U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи давом этмоқда.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Камбоджа термаси билан беллашди ва йирик ғалабага эришди.   

Учрашувнинг 13-дақиқасида чап қанотдан Ўринбоев узатган тўпни Азизбек Тўлқинбеков жуда чиройли тарзда дарвозага йўллади - 0:1. ГОЛНИ КЎРИШ

42-дақиқада яна Ўринбоевнинг ошириб берган тўпини бу сафар Дилшод Абдуллаев боши билан рақиб дарвозасига йўллади - 0:2. ГОЛНИ КЎРИШ

45+2-дақиқада Азизбек Тўлқинбеков дублга эришди - 0:3. Унга тўпни Асилбек Жумаев етказиб берди. ГОЛНИ КЎРИШ

55-дақиқада Муҳаммадали Ўринбоев жарима майдони ичидан чап оёғи билан чиройли гол урди - 0:4. ГОЛНИ КЎРИШ

67-дақиқада яна Ўринбоевдан пас ва захирадан майдонга тушган Лазизбек Мирзаев гол урди - 0:5. ГОЛНИ КЎРИШ

84-дақиқада Духсановнинг қанотдан узатган тўпи Саидовга тегиб йўналишини ўзгартирди ва Саидумархон Саиднуруллаев уни дарвозага йўллади - 0:6. ГОЛНИ КЎРИШ

90+2-дақиқада Тўлқинбековнинг тўп узатишидан кейин Саиднуруллаев дублга эришди - 0:7. ГОЛНИ КЎРИШ

Учрашувда Ўзбекистон 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Ўзбекистон кейинги учрашувни 25 сентябрь куни Непалга қарши ўтказади.

 

Камбоджа U-20 - Ўзбекистон U-20 - 0:7

Голлар: Азизбек Тўлқинбеков 13, - 0:1 (Ўринбоев пас). Дилшод Абдуллаев 42, - 0:2 (Ўринбоев пас). Азизбек Тўлқинбеков 45+2, - 0:3 (Жумаев пас). Муҳаммадали Ўринбоев 55, - 0:4 (Аҳмаджонов пас). Лазизбек Мирзаев 67, - 0:5 (Ўринбоев пас). Саидумархон Саиднуруллаев 85, - 0:6. Саидумархон Саидунуруллаев 90+2, - 0:7 (Тўлқинбеков пас)

Камбоджа U-20: 22.Чонгмиенг Рон, 4.Чумсидет Эм, 5.Ти Хан, 8.Сони Ит, 11.Сокеа Сренг, 12.Ватана Леом, 14.Веннин Чин, 17.Макара Соун, 18.Меан Чанрит, 19.Девин Ук, 20.Даро Тач.

Ўзбекистон U-20: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Туҳсанов, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (9.Саидумархон Саиднуруллаев, 78), 15.Асилбек Жумаев (22.Лазизбек Мирзаев, 65), 18.Наримон Аҳмаджонов (13.Беҳруз Жуматов, 65), 19.Рустамбек Фомин (16.Муҳаммадали Реимов, 78), 20.Дилшод Абдуллаев, 23.Абдуғафур Ҳайдаров (8.Амирбек Саидов, 78)
Захира: 1.Ҳуниддин Неъматов, 21.Самандар Муратбаев, 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Мейирбек Режабалиев, 11.Муроджон Комилов, 14.Нурлан Ибраимов, 17.Оллоберган Каримов.


ЎЙИННИ ТОМОША ҚИЛИШ

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика