Latest news

23:59Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона". Асосий таркиблар маълум!  3 23:57АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  3 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  0 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  21 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  3 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  6 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  14 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  1

Сами Ал Жабер: “Осиёда учинчи дунё футболи ўйналмоқда” News

Сами Ал Жабер: “Осиёда учинчи дунё футболи ўйналмоқда”

Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби бош мураббийи Сами Ал Жабер Осиё футболи борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Мураббийнинг айтишича, Европа футболи даражасига етишимизга ҳали анча бор экан.

“Осиёда футбол ривожланмоқдами? Тўғрисини айтсам, бу борада бир нарса дейиш қийин. Қитъада кучли жамоалар бор, лекин уларни Европа клублари билан солиштира олмайман. Осиё футболида ҳам катта пуллар айланаётганини инкор этмайман, лекин муаммо шундаки, бу пуллар доим ҳам футбол ривожи учун сарфланмаяпти. Натижада яхши ўйинчилар етишиб чиқаётгани йўқ, борлари ҳам учинчи дунё футболини ўйнашмоқда”.

“Масалан, Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ЖЧ-2014га бора олмади. Худди шундай Ўзбекистон термаси ҳам чиқолмади. Ваҳоланки, ҳар икки мамлакатда футболга бўлган эътибор юқори. Клубларни молиялаштириш ҳам жойида. Аммо нима учундир умумий ҳисобда футбол ўсмаяпти. Фақат Японияда аҳвол бирмунча яхши бўлиши мумкин”.

“Ўзбекистон терма жамоаси билан бўлган ўйинлардан менда илиқ хотиралар қолган. Менга қарши тўп сурган футболчилардан уч нафарини доим эслаб юраман. Булар - Миржалол Қосимов, Максим Шацких ва Сервер Жепаров. Қосимов жарима тўпларини ажойиб тарзда амалга оширарди, Шацкихдек ҳужумчини ҳали Осиёда кўрган эмасман. Жепаров эса ўйинни олиб бориш, майдонни кўра билиш бобида кучли эди”.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика