Расмий хабар: "Сурхон" иккинчи даврада рақибларни "Динамо" стадионида қабул қилади
12 jul 2024 14:36
News
Расмий хабар: "Сурхон" иккинчи даврада рақибларни "Динамо" стадионида қабул қилади
Аввалроқ "Сурхон" клуби раҳбарияти, Сурхондарё вилоят футбол ассоциацияси вакиллари ва вилоятнинг қатор ташкилотлари раҳбарлари, Лига мутахассислари "Сурхон" аренада бўлиб, унинг 2024 йилги мавсумда ишга туширилиши масаласини муҳокама қилганди.
Айни вақтда клуб раҳбарияти "Сурхон" аренани пардозлаш, унга ВАР техникасини олиб келиш устида иш олиб бормоқда. Ўз навбатида Лига 2024 йилги мавсумнинг ўзида бир нечта учрашувни Термизда ўтказиш ва 2025 йилдан бошлаб барча учрашувларни мазкур аренада ўтказиш режаларини ишлаб чиқмоқда.
Стадион билан боғлиқ таъмирлаш ишлари сабаб Сурхон бир неча мавсумни Тошкентда ўтказишга мажбур бўлди. Бу борада клуб раҳбарияти "Пахтакор" стадионидан фойдаланиб келаётганди. Бироқ эндиликда пойтахтдаги яна 2 та стадион Суперлига талабларига мослаштириш важи билан ёпилди. Шундан келиб чиқиб, "Сурхон" Термиздаги арена тўлиқ тайёр бўлгунига қадар бир нечта учрашувни Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионида ўтказади.
Link :
Source : ЎзПФЛ матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments