Latest news

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  3 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  4 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Евро-2024. Сербия сўнгги сонияда мағлубиятдан қутилиб қолди ва кейинги босқич йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди News

Евро-2024. Сербия сўнгги сонияда мағлубиятдан қутилиб қолди ва кейинги босқич йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди

Европа чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Словения ва Сербия ўртасидаги учрашув якунланди.

Евро-2024
2-тур
Группа "C"
Словения – Сербия 1:1
Голлар: 1:0 – 69 Карничник, 1:1 – 90+5 Йович.

20 июнь, "Альянц-Арена"

Словения – Облак, Стоянович (Вербич, 76), Карничник, Дркушич, Бийол, Янжа, Гнезда-Черин, Элшник (Брекало, 90), Шпорар, Шешко (Випотник, 76), Млакар (Горенц-Станкович, 64).

Сербия – Райкович, Велькович, Миленкович, Павлович, Младенович (Гачинович, 46), Лукич (Милинкович-Савич, 64), Илич, Живкович (Бирманчевич, 82), Тадич (Самарджич, 82), Митрович, Влахович (Йович, 64).

Огоҳлантириш:  
Младенович (25), Лукич (54), Янжа (87), Йович (90+2), Гачинович (90+3), Випотник (90+4).


ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

90+5. ГОООЛ. Ёвич учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳисобни тенглаштирмоқда

Ҳакам 2-бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

87. Огоҳлантириш: Эрик Йирка вақт чўзгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

86. Иван Илич рақибдан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва узатмада бироз шошди. Бунинг натижасида унинг узатмасида жуда ноаниқ чиқди

83. Лазар Самарджичнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

82. Ўзгариш: Андрия Живкович ва Душан Тадич майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Лазар Самарджич ва Велько Бирманчевич тушди

79. Жан Карничникнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

76. Ўзгариш: Беньямин Шешко ва Петар Стоянович майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Жан Випотник ва Беньямин Вербич майдонга тушди

72. Митрович яна бир имкониятдн фойдалана олмади. Унинг зарбаси устунга тегмоқда

69. ГОООЛ. Жан Карничник ҳисобни очмоқда. Бу гол Словенияни муддатдан аввал плей-оффга олиб чиқиши мумкин

64. Ўзгариш: Душан Влахович ва Саша Лукич майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Сергей Милинкович-Савич ва Лука Йович майдонга тушди

58. Шешко узоқ масофадан ажойиб зарба йўллади, Райковичдан супер сейв

54. Огоҳлантириш: Саша Лукич огоҳлантирилди

51. Митровичнинг зарбасига аниқлик етишмади

50. Иккинчи бўлимда серблар ҳужумларни кўпайтиришди. Сал қолса словенияликлар ўз дарвозасини нишонга олиши мумкин эди

47. Тадич Митровични бирга бир чиқарди, бироқ Александр ажойиб имкониятдан фойдалана олмади

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

42. Митровичнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Биринчи бўлим сўнггида баҳс қизимоқда

39. Огоҳлантириш: Эрик Йирка Влаҳовичга қарши қўполик қилди ва огоҳлантирилди

38. Учрашувдаги энг хавфли вазиятни словенияликлар яратишди. Тими Элшникнинг зарбаси тўцинга тегди, қайтган тўпни эса Шешко бўш дарвозага жойлай олмади

31. Сербияда навбатдаги имконият. Бироқ Митрович ўз имкониятидан фойдалана олмади

27. Сербиянинг илк вазияти. Қанотдан узатилган тўпни Влаҳович боши билан зарба йўллади. Облак ўз ўрнида

25. Огоҳлантириш: Учрашувдаги илк огоҳлантиришни Филип Младенович олди

23. Бурчак зарбасидан сўнг узатилган тўпни Петкович ушлаб олди.

21. Словениянинг ҳужумлар сони ва сифати ортиб бормоқда. Сербияликлар қийинчилик билан тўпларни қайтаришмоқда. Ҳозирча учаршувнинг энг яхшиларидан бири айнан серблар дарвозабони бўлиб турибди

15. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларда фаворит ҳисобланган Сербия фақат ҳимояланмоқда. Устунлик тўлиқ Словенияда

13. Ян Млакар яхши имкониятига эга бўлиши мумкин эди, Райкович яна яхши ҳаракат қилди

8. Ян Млакар дарвозабон билан деярли бирга бир чиқди ва зарба йўллади, серблар дарвозабони қийинчилик билан тўпни бурчакка чиқариб юборди

4. Адам Гнезда-Чериннинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика