Latest news

11:51Гвардиола: "Уруш хоҳлайсизми? Энди жанг қиламиз"  1 10:57Поль Погбанинг «Ювентус»даги келажаги маълум  0 10:20Таиланд терма жамоаси мураббийи: "Таиланд кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида кучли 16таликдан жой олмоқда"  0 09:50Аргентина термасининг асосий дарвозабони жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларида майдонга тушмайди  1 09:13BMW «Реал Мадрид» футболчиларига янги автомобилларни тақдим этди  4 08:38Франция терма жамоаси устози: "Қайд этаётган натижаларимиздан фахрланамиз ва ўзимизга ишонишда давом этамиз"  0 08:05Футзал бўйича ЖЧ 1/8 финал. Хорватия ва Таиланд мағлубиятга учрашди, Таиланд бош мураббийига ўйин тугагач қизил карточка кўрсатилди  0 08:01Саудия пролигаси. Роналду, Бензема гол урган баҳсда жамоалари ғалаба қозонишди  1 07:28Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  10 01:56Лига 1. ПСЖ "Ренн"ни қийинчиликсиз мағлуб этди, Барколадан дубль  1 01:43А Серия. "Милан" "Лечче"га қарши ўйинда 5 дақиқа ичида 3та гол урди ва ғалабага эришди  2 01:28"Барселона" яхши таклиф олса, Араухони сотиши мумкин. Клуб ва ҳимоячи "совуқ уруш" ҳолатида  3 01:20Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этди  0 01:03БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" "Бани Яс" билан дуранг ўйнади, Эркиновдан ассист  1 00:51Европанинг тўрт гранди 150 млн евролик Вирц учун даъвогарлик қилмоқда  2

Евро-20024. Италия ирода кўрсатиб, Албанияни мағлуб этди News

Евро-20024. Италия ирода кўрсатиб, Албанияни мағлуб этди

Евро-2024 "B" гуруҳ доирасидаги Италия — Албания ўйини бўлиб ўтди.

Италия – Албания 2:1
"Сигнал Идуна Парк" стадиони
Голлар
: 0:1 – 1 Байрами, 1:1 – 11 Бастони, 2:1 – 16 Барелла.

Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Бастони, Калафьори, Димарко (Дармиан, 83), Жоржиньо, Барелла (Фолоруншо, 90), Фраттези, Пеллегрини (Кристанте, 77), Кьеза (Камбьязо, 77), Скамакка (Ретеги, 83).

Албания – Стракоша, Хюсай, Жимшити, Айети, Митай, Байрами (Мучи, 87), Рамадани, Аслани, Асани (Хожа, 68), Сефери (Лечи, 68), Броя (Манай, 77).

Огоҳлантиришлар: Пеллегрини (21), Калафьори (51), Броя (51), Хожа (74).


Italy

Alessandro Bastoni - 11', Nicolo Barella - 16'

EURO Grp. B . Round 1

16/06/2024, 00:00

1
:
2
Finished

Albania

Nedim Bajrami - 1'

Stadium: Signal Iduna Park, 60512 spectators

Referee: Felix Zwayer

45'
90'
11'  Alessandro Bastoni
11'  Lorenzo Pellegrini
16'  Nicolo Barella
22'  Lorenzo Pellegrini
51'  Riccardo Calafiori
77'  Federico Chiesa (Andrea Cambiaso)
77'  Lorenzo Pellegrini (Bryan Cristante)
83'  Gianluca Scamacca (Mateo Retegui)
83'  Federico Dimarco (Matteo Darmian)
90'  Nicolo Barella (Michael Folorunsho)
1'  Nedim Bajrami
51'  Armando Broja
68'  Jasir Asani (Arber Hoxha)
68'  Taulant Seferi (Qazim Laci)
74'  Arber Hoxha
77'  Armando Broja (Rey Manaj)
87'  Nedim Bajrami (Ernest Muci)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ

 Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва Италия иродали, ишончли ғалабани тантана қиладиган бўлди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4  дақиқа қўшиб берилди.

85-дақиқа. Италия тўпни назорат қилмоқда. 

80-дақиқа. Бастони усталик билан ҳаракат қилиб, рақиб футболчиси тўпга етишига имкон қолдирмади.

77-дақиқа. Ўзгаришлар! Кьеза ва Пеллегрини ўрнига Андреа Камбьязо ҳамда Брайан Кристанте туширилди.

75-дақиқа. Албания олдинга ўтиш илинжида. 

68-дақиқа. Ўзгаришлар! Асани ўрнига Арбер Хожа, Сефери ўрнига эса Казим Лечи ўйинга қўшилди.  

66-дақиқа. Димарконинг узатмасидан кейин узоқ бурчакда Ди Лоренцо гол уриши мумкин эди.

64-дақиқа. Италия рақибнинг ҳужумини аввалидаёқ тўхтатиб, зарарсизлантира олди.

60-дақиқа. Кьеза тўпга ажойиб тарзда айланма йўналиш бера олди, лекин бу гол учун етарли бўлмади.  

58-дақиқа. Италия тўпни назорат қилмоқда. Чапдан олдинга ўтишга уриниб кўришди, лекин бу амалга ошмади. 

Футболчини ҳаттоки эпизоддан кейин қайд этилган оффсайд ҳам оқлаш учун асос бўла олмайди.

56-дақиқа. Қандай қилиб? Фратеззи яна бир қулай имкониятни кўкка совурмоқда. 

52-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакамга яна нималардир дегани учун Армандо Броя ҳам огоҳлантирилди! Янги қоидаларга кўра бош ҳакам билан фақатгина сардорлар суҳбатлашиши мумкин.

51-дақиқа. Огоҳлантириш! Рикардо Кальяфиорига рақибга нисбатан фол ишлатгани учун сариқ кўрсатилди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+4-дақиқа. Бўлди, айни шу паллада Феликс Цваер биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча Италия олдинда. 

Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 70% - 30% Италия фойдасига.

45+3-дақиқа. Эльсеид Хюсай "подкат"да тўпни жамоасига олиб берди. 

45+2-дақиқа. Ажойиб комбинациядан кейин жарима майдончасига ёриб кирган Пеллегрини боши билан гол уриши мумкин эди. Аммо, лекин, бироқ... Ярим ҳимоячининг уринишига бироз аниқлик етишмади.

45-дақиқа. Тўртинчи ҳакам биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилганини маълум қилди.

44-дақиқа. Асани (Албания) марказроққа ўтиб борди ва кучли зарба йўллади, бироқ ноаниқ.   

40-дақиқа. Скамакка яхши имкониятга эга бўлди ва орадаги фарқни иккита тўпга ошириб қўйиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбасини Томас Стракоша қайтарди. 

37-дақиқа. Италия тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

33-дақиқа. Скамаккканинг нозик пасидан кейин Давиде Фратеззи қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.   

31-дақиқа. Федерико Кьезанинг узатмасидан кейин Лоренцо Пеллегрини чалқанча услубда зарба беришга уринди, лекин ниятига ета олмади. 

29-дақиқа. Узатмадаги хато туфайли Италия ҳужуми охирига етмай қолди. Ди Лоренцо эса рақиб қарши ҳужумга қочиб кетмаслигини таъминлади. 

25-дақиқа. Ўйин темпи бироз пасайгандек. Италия ўзи истаган натижага етиб олгач, шошилмаяпти. 

21-дақиқа. Огоҳлантириш! Ди Марконинг узатмасидан кейин Албания қарши ҳужумга қочиб кетди. Натижада, тактик фол ишлатишга мажбур бўлган Пеллегрини сариққа лойиқ кўрилди. 

20-дақиқа. Кьеза бурчак зарбаси ишлади. 

18-дақиқа. Бўлди, ҳаммаси жойида ва гол инобатга олинди.

17-дақиқа. "VAR" ишга аралашиши мумкин. Голда ҳеч қандай қоида бузилиши юз бермаганми, текшириш ишлари олиб борилмоқда. 

16-дақиқа. ГООООООЛ! Никола Барелла ўнг оёқда аниқ зарба берди ва энди италияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.  

Хўш, буёғига ўйин қандай тус олади. Нима бўлганда ҳам дастлабки дақиқалар бизга манзур келмоқда. 

11-дақиқа. ГОООООООЛ!  Алессандро Бастони боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!

9-дақиқа. Албания терма жамоаси кетма-кет икки бор бурчак зарбаси амалга оширди. Бироқ иш якуний зарбагача етиб бормади. 

8-дақиқа. Жованни Ди Лоренцо жарима майдончасига йўналтирилган узатма йўлига тўғаноқ бўлди.  

6-дақиқа. Италия рақиб дарвозаси томон йўл изламоқда. Мунтазам равишда босим ва тўп назорати гувоҳи бўляпмиз.

3-дақиқа. Италия дарҳол жавоб бериши мумкин эди. Бироқ ўнг қанотдан ривожлантирилган ҳужумни Пеллегрини аниқ зарба билан якунлай олмади. 

ГОООООЛ! Учрашув 0:1 ҳисобидан бошланди десак ҳам бўлавуеради. Недим Байрами илк дақиқадаёқ жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Албания терма жамоаси бошлаб берди. 

Италия давлат мадҳияси янграмоқда. 

Жамоалар майдонга тушиб келишди. 


Асосий таркиблар:

Италия: Доннарумма, Бастони, Ди Лоренцо, Димарко, Калафьори, Барелла, Жоржиньо, Фраттези, Пеллегрини, Кьеза, Скамакка.

Албания: Стракоша, Хюсай, Жимсити, Митай, Айети, Аслани, Рамадани, Байрами, Асани, Сефери, Броя.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика