Latest news

16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  1 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   7 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  4 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  31 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12

Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди News

Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди

Суперлига 9-тури доирасидаги "Олимпик" – "Андижон" учрашуви якунланди.

Суперлига 

9-тур

"Олимпик" – "Андижон" 0:0

24 май. Тошкент. "Жар" стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Қанот ҳакамлари: Ришат Нугманов, Даниил Яценко

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Кристина Середа

Назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Олимпик": 99.Эдем Неманов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов (15.Муҳсин Бозоров, 83), 8.Нодир Абдихолиқов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 74), 10.Фарруҳ Мухторов (9.Асадбек Жўрабоев, 46), 11.Отабек Жўрақўзиев, 22.Шаҳзод Тоиров (4.Беҳруз Жуматов, 74), 19.Аҳмадилло Муқумжонов (17.Жалолиддин Содиқов, 90), 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов, 44.Асад Раҳимжонов.

Захира: 32.Жаҳонгир Бўриев, 5.Давронбек Олимжонов, 64.Самандар Қодиров, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов (9.Леван Арвеладзе, 78), 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардорбек Азимов, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (7.Шерзод Эсанов, 78), 28.Ислом Маматказин, 71.Бектемир Абдуманнонов, 99.Шаҳром Самиев (51.Лука Згурски, 78).

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 14.Абдураҳмон Комилов, 21.Ильдар Маматказин, 31.Демир Имери, 66.Илҳомжон Алижонов, 77.Рустам Турдимуродов.

Огоҳлантириш: Муҳаммадкарим Тоиров (64)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Хавфли вазият! Меҳмонлар ҳисобга очишига бир баҳя қолди. Аммо Маматказиннинг сўнгги зарбаси ноаниқ чиқди.

86. Абдуманноновнинг жаримадан узатмаси якунда ноаниқ зарба билан тугалланди.

82. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Жўрабоев бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

81. Одиловнинг зарбасини Бубанья боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

78. Меҳмонларда биратўла уч ўзгариш юз берди. Бироз аввал мезбонларнинг икки ўйинчиси алмашганди.

73. Соҳибжоновнинг ўнг оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

69. "Андижон" футболчисининг зарбаси яна кучсиз чиқди.

64. Муҳаммадкарим Тоиров рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

62. Меҳмонларда стандарт юзага келди. Абдуманноновнинг узатмасини Неманов мушти билан уриб юборди.

58. Хавфли вазият! Ибрагимовнинг рақиб жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига Тоиров қалқон каби чиқди ва тўп майдон ташқарисига равона бўлди.

55. Бекмуродовнинг зарбаси кучли чиқмади, натижада Неманов қийинчиликсиз тўпни эгаллади.

53. Одиловнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

50. Зарба! Неманов "Андижон" футболчиси томонидан йўлланган зарбани қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Олимпик"да ўзгариш содир бўлди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Раҳимжонов қарши ҳужумга ўтаётган Самиевни қоидабузарик эвазига тўхтатиб қолди.

35. Жўрақўзиевнинг олисдан чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

34. Бўриев яккакурашларда кўп иштирок этмоқда, оқибатда, шунга яраша шикастланмоқда.

29. Хавфли вазият! Неманов яна тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, бироқ Абдуғаниев деярли бўш қолган дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади. 

26. "Андижон"да стандарт вазият юзага келди. Ҳимоячилардан қайтган тўп Тоировнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

23. Неманов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, сал қолса, жарима майдони ташқарисида тўпни қўл билан ўйнарди. 

21. Меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумлари бартараф этилди.

16. Хавфли вазият! Жўрақўзиевнинг олис бурчак томон йўллаган зарбасини Литовка қайтарди.

15. "Олимпик" футболчисининг 20 метрлардан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

12. Хавфли вазият! Жўрақўзиев яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол қила олмади, унга рақиб посбони ҳам бироз халақит бериб қолди.

7. Соҳибжонов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ Литовка якунда тўпни эгаллаб олди.

4. "Андижон" футболчисининг зарбаси Бўриевнинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди, ҳакам эса жарима зарбаси белгилади. Бироқ Абдуманноповнинг зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди.

2. "Олимпик" илк дақиқаларданоқ ҳисобни очиши мумкин эди, Литовканинг чаққонлиги эвазига хавф бартараф этилди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Олимпик" қизил, "Андижон" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика