Latest news

00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:54"Рома" — "Лацио". Таркиблар маълум  9 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  91 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  16 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  35 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Суперлига. "Пахтакор" — Шоҳруҳ Абдураҳмонов 2:3. "Сўғдиёна" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди News

Суперлига. "Пахтакор" — Шоҳруҳ Абдураҳмонов 2:3. "Сўғдиёна" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

"Пахтакор" ҳамда "Сўғдиёна" ўртасида ўтказилган Суперлиганинг 4-тур баҳси якунланди.

"Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3

30 март. "Пахтакор" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Акмал Ғиёсов 

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов   

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: 1:0 — 10, Дониёр Абдуманнопов, 1:1 — 23, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 1:2 — 33, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 2:2 — 45+3, Диёр Холматов, 2:3 — 57, Шоҳруҳ Абдураҳмонов.

"Пахтакор": 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров (18.Саидумархон Саиднуруллаев, 79), 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Дониёр Абдуманнопов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 70), 77.Дилшод Саитов.

Захира: 12.Владимир Назаров, 15.Диёр Ортиқбоев, 19.Суннатилла Поёнов, 24.Кирилл Тодоров, 31.Муҳаммадали Усмонов, 40.Кими Мерк, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 8.Владимир Йовович (11.Зоран Петрович, 80), 10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 14.Люпчо Дориев (6.Алишер Салимов, 68), 15.Хондамир Мустафоқулов (5.Жасур Ёқубов, 68), 17.Самандар Синдаров (9.Самандар Мавлонқулов, 59), 28.Станислав Андреев (18.Миржалол Абдумуталов, 80), 33.Олег Зотеев.

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 63.Низомиддин Фарҳодов, 68.Сардор Ҳошимов, 90.Улуғбек Кенжаев.

Огоҳлантириш: Люпчо Дориев (65).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Марс томон "Пахтакор" футболчилари тепган иккинчи тўп ҳам йўлга чиқди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

83. Инсоният Марсга қачон қадам қўйишини билмадим-у, лекин Собирхўжаев тепган тўп ундан аввалроқ етиб борса керак.

80. Иккала жамоада ўзгаришлар содир бўлди.

76. "Пахтакор" сўнгги бир неча дақиқада ноаниқ зарба бериш бўйича мастер-класс ўтиб берди.

72. Чераннинг ёши Адҳамзоданинг узатмасига етиши учун тўсқинлик қилди.

70. Митрович ҳам жамоасининг ғалабасда ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилди.

68. "Сўғдиёна" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

65. Дориев рақибининг нозиқ нуқтасидан тўпни ўтказганини эътироф этишмагани учун эътироз билдирди ва ҳакам томонидан тинчлантириб қўйилди.

57. ГОЛ! Шоҳруҳ Абдураҳмонов тепган пенальтини Павлюченко қайтарди, қайтган тўпни "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси дарвозага жойлаб қўйиб, хет-трикни расмийлаштирди! "Пахтакор" дарвозабони Жеймс Бонд фильмида душманининг ўқларидан қочаётгандек тўпга сакради ва уни қайтарди, аммо иккинчисида бу ҳаракатни такрорлай олмади. "Пахтакор" — Шоҳруҳ Абдураҳмонов 2:3.


56. "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгиланди.

54. Дориев "Пахтакор" жарима майдони ичида Адҳамзода билан тўқнашиб кетди. "Сўғдиёна" футболчиси қўлида сумкача билан югурадиган ходимлар ёрдамига муҳтож. Ҳакам ВАРни билан алоқага чиқди.

51. Зотеев Адҳамзодага тўпни қандай олиб қўйишни кўрсатиб қўйди, Адҳамзода эса "кўрсатиб қўйди". "Сўғдиёна" фойдасига жарима зарбаси.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. ГОЛ! Холматов узоқ масофадан рақиб дарвозаси томон аниқ зарба йўллади. Менимча, у футболга кириб келишдан аввал магнит заводида ишлаган бўлса керак.


45. Холматов жарима зарбаси натижасида дастлаб рақиб футболчисидан бирининг овқатини ҳазм қилиб юборган, кейин иккинчисининг юзини, учинчи уринишида дарвоза ортидаги ўриндиққа қўнган қушни нишонга олди.

43. Ҳамдамов Холматовнинг узатмасини рақиб дарвозасига тўғрилаб қўя олмади.

41. Ҳамдамовнинг бош билан йўллаган зарбаси "Сўғдиёна" дарвозаси ёнидан ўтиб кетди.

39. Дориев узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, Павлюченко дарвозасининг бошқа илма-тешик бўлишини истамади.

33. ГОЛ! Черандан тўпни олиб қўйиб, Азмиддиновни алдаб ўтган Дориев томонидан бошланган ҳужум Абдураҳмоновнинг дубль қайд этишига сабаб бўлди! "Пахтакор" аламли гол ўтказиб юборди. Ҳечқиси йўқ, бундай оғир зарбалар бўлиб туради. Муҳими, 8-март ортда қолди.


30. Йовович ўзининг бутсасини кийишни унутиб, икки размер катта бутса кийиб олганга ўхшайди. У нақ 11 метрли нуқта ёнидан тўпни дарвозага тўғри тепа олмади.

23. ГОЛ! "Сўғдиёна" футболчилари ҳисобни тенглаштирди! Зотеевнинг саъй-ҳаракатларидан сўнг Абдураҳмонов рақиб дарвозасини ишғол қилди! Бугун камида иккита гол кўрасиз дегандик, биз ўз сўзимизда турдик, бунинг учун ярим соат ҳам вақт кетмади.


19. "Пахтакор" дарвозабони "Сўғдиёна" ҳужумчиси билан тўқнашиб кетди. Ҳакам Павлюченконинг тўпга ўйнаганини қайд этди.

16. Чераннинг заргарона узатмасига Ҳамдамов ета олмади.

10. ГОЛ! Абдуманнопов шериклари билан чиройли комбинация уюштириб, узоқ пастки бурчакка тўпни жойлаб қўйди. "Сўғдиёна" ҳимоячилари бу вазиятда "Автомобилсиз кун"да пробкада қолиб кетган ҳайдовчилар сингари тўхтаб қолиб, рақиб футболчисига қаршилик кўрсатолмади.


7. Синдаров кучли зарбаси билан "Пахтакор" дарвозабонининг тоза кийимларини кир қилишга мажбур этди.

5. Ҳамдамовнинг сўнгги хатти-ҳаракати зарба ёки узатма эканлигини унинг ўзи ҳам англолмай қолди, бироқ бу "Сўғдиёна" дарвозабони учун хавф туғирди.

2. "Сўғдиёна" футболчи рақиб побсони билан бирга-бир вазиятда "игнадан ип ўтказмоқчи" бўлди, аммо "Пахтакор" дарвозабони рақибининг ниятини пайқаб қолди.

1. Қизиқарли ўтиши кутилаётган учрашув бошланди. Агар ОпенБюджетда овоз бериб юборсангиз, камида иккита гол кафолатланган.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика