Latest news

08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  0 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  0 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  3 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  25 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  29 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  52 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  256 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0

"Навбаҳор" бу йил ОФК кубоги ярим финалига чиққан жамоани мағлуб этди News

"Навбаҳор" бу йил ОФК кубоги ярим финалига чиққан жамоани мағлуб этди

Хабарингиз бор, айни пайтда ФИФА кунлари муносабати билан Ўзбекистон Суперлигасида танаффус юзага келган.

Бундан унумли фойдаланиш, футболчиларнинг жисмоний формаларини маромида сақлаб туриш мақсадида, “Навбаҳор” кеча Қирғиз Республикасининг совриндор жамоаларидан бири, мамлакат Премьер-лигасининг сўнгги икки мавсуми, яъни, 2022 ва 2023 йиллардаги чемпиони, юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири Ислом Аҳмедов мураббийлик қилаётган “Абдиш - Ота” (Кант) жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда устунлик асосан вакилларимиз тарафида бўлди ва Самвел Бабаян шогирдлари меҳмонлар дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Аммо кўплаб ҳолатларда рақиб жамоа дарвозабони Кутман Кадирбеков ўз маҳоратини намойиш этган бўлса, айрим вазиятларда “Абдиш-Ота” ҳимоячилари ҳужумларни бартараф этишга муваффақ бўлишди.

Учрашувдаги ягона голга 42-дақиқада Асадбек Собиржонов муаллифлик қилди.

Шунингдек, 2-бўлимда захирадан майдонга тушган грузиялик ҳужумчи Гиорги Никабадзенинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига текканлиги, қирғизистонликларнинг кам сонли қарши ҳужумларининг бирида Александр Лобанов тўпни қайтарганлигини ҳам эътироф этиш лозим.

Шу тариқа, “лочинлар” Қирғиз Республикасининг амалдаги чемпиони устидан кичик ҳисобда зафар қучишди.




Халқаро ўртоқлик учрашуви

“Навбаҳор” – “Абдиш-Ота” – 1:0 (1:0)
Наманган. “Марказий” стадиони. 310 томошабин.
Ҳакамлар:
Иброҳим Исмоилов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ғайратжон Жўраев.
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Гол: Асадбек Собиржонов (42).

“Навбаҳор”: 12.Александр Лобанов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сияваш Ҳақназари, 11.Асадбек Собиржонов, 19.Шерзод Абдулбориев, 22.Тома Табатадзе, 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулхаев, 33.Шодиёр Шодибоев, 77.Аброрбек Исмоилов.
Захирадан майдонга тушганлар: 5.Алижон Алижонов, 21.Гиорги Никабадзе, 71.Наврўзбек Иминжонов.

“Абдиш-Ота”: 13.Кутман Кадирбеков, 7.Арген Жуматаев, 8.Азим Азаров, 11.Фархат Мусабеков, 14.Нурлан Сарикбаев, 20.Кайрат Жиргалбек уулу, 21.Ислам Межитов, 26.Аскарбек Салиев, 32.Мирбек Ахматалиев, 34.Айзар Ахматов, 75.Бекжан Сагинбаев.
Захирадан майдонга тушганлар: 17.Сухроббек Бердиев, 33.Хасан Мукбилов, 37.Биймирза Женишбеков, 55.Эрбол Абдужапаров.

Огоҳлантиришлар: Ш.Шодибоев, А.Исмоилов – М.Ахматалиев, Ф.Мусабеков. 




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика