Latest news

21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  10 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  1 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  6 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  45 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди News

Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди

Ўзбекистоннинг жаҳонга машҳур брендларидан бири бўлган Artel Суперлига титул ҳомийсига айланди.

Компания ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада уч йиллик келишувга эришди.

Келишув шартларига кўра Лига даромади йилдан-йилга ўсиб боради. Бунда Суперлига иштирокчи клублари сони 2025 йилдан бошлаб 16 тага етказилиши ҳамда ўйинлар сони 182 тадан 240 тагача кўпайиши кўзда тутилган.

Суперлига титул ҳомийлиги масаласида Лига умумий ҳисобда 5 та компания билан музокара олиб борди. Келишувнинг бир эмас, бир неча йиллик бўлиши ҳамда мазкур давр давомида Лига ишлаб топадиган даромад масаласи Лига кун тартибида турди. Музокаралар якунида Артел бренди билан ҳамкорлик қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Маълумот учун, сўнгги 5 йил давомида Суперлига титул ҳомийси сифатида ишлаб келган Coca-Cola Лига билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Аввалроқ компания Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айлангани ҳамда қатор ижтимоий лойиҳаларни биргаликда амалга оширмоқчи экани ҳақида хабар бергандик.

Лига олдиндаги уч йиллик режаларни ўз ичига олган дастурга эга бўлиб, бу йўлда ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш муҳим аҳамият касб этади. Ишонамизки, Artel билан йўлга қўйилган ҳамкорлик мамлакат ички чемпионати учун хайрли бўлади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика