Latest news

20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  3 20:10Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  6 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  8 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  9 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  6 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  4 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1

Ла Лига. "Реал" бу сафар ҳам "Мадрид дербиси"да ғалаба қозона олмади News

Ла Лига. "Реал" бу сафар ҳам "Мадрид дербиси"да ғалаба қозона олмади

Ла Лига навбатдаги тур доирасида "Райо Вальекано" ўз уйида "Реал Мадрид"ни қабул қилди.

Ла Лига. 25-тур
"Райо Вальекано" – "Реал Мадрид" 1:1
"Кампо де Вальекас" стадиони
Голлар
: 0:1 – 3 Хоселу, 1:1 – 27, пенальти де Томас.

"Райо Вальекано" – Димитриевски, Балиу, Лежен, Аридане, Эспино, Паласон (Де Фрутос, 56), Гарсия (Камельо, 82), Унаи Лопес (Кике Перес, 64), Оскар Валентин, Трехо (Крешпу, 64), де Томас (Фалькао, 81).

"Реал Мадрид" – Лунин, Начо, Тчуамени, Фран Гарсия, Модрич (Гюлер, 87), Вальверде, Браим Диас (Родриго, 70), Камавинга (Кроос, 70), Васкес (Карвахаль, 75), Винисиус Жуниор, Хоселу.

Огоҳлантиришлар: Паласон (45), Балиу (45), Камавинга (61), де Томас (81), Гарсия (82), Карвахаль (90).

Четлатиш: Карвахаль (90).

  

Rayo Vallecano

Raul de Tomas - 27'

LaLiga . Round 25

18/02/2024, 18:00

1
:
1
Finished

Real Madrid

Joselu - 3'

Stadium: Campo de Futbol de Vallecas, 14354 spectators

Referee: Alejandro Muniz

45'
90'
27'  Raul de Tomas
45'  Isi Palazon
45'  Ivan Balliu
56'  Isi Palazon (Jorge de Frutos)
64'  Unai Lopez (Kike Perez)
64'  Oscar Trejo (Miguel Crespo)
81'  Raul de Tomas
81'  Raul de Tomas (Radamel Falcao)
82'  Alvaro Garcia
82'  Alvaro Garcia (Sergio Camello)
3'  Joselu
3'  Federico Valverde
61'  Eduardo Camavinga
70'  Eduardo Camavinga (Toni Kroos)
70'  Brahim Diaz (Rodrygo)
75'  Lucas Vazquez (Daniel Carvajal)
87'  Luka Modric (Arda Guler)
90'  Daniel Carvajal
90'  Daniel Carvajal


Ўйин Ўзбекистон вақти билан 18:00да старт олди. 

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+7-дақиқа. Бўлди, "Реал" ўзига хос "Мадрид дербисида" ғалаба қозона олмади!

90+5-дақиқа. Четлатиш! Рақиб ўзига нисбатан қўполлик ишлатди деб, бунга ҳакамнинг эътиборини қаратмоқчи бўлган Карвахаль иккинчи бор сариқ карточка ишлаб олди ва майдонни эртароқ тарк этди.  

90+3-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Карвахаль ҳакамнинг қароридан норозилигини очиқчасига намойиш қилгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди!

87-дақиқа. Ўзгариш! Арда Гюлер Лука Модричнинг ўрнига майдонга тушди.  

81-дақиқа. Ўзгаришлар! Рауль де Томас ва Альваро Гарсия ўрнига Радамель Фалькао ҳамда Серхио Камельо майдонга туширилди. 

80-дақиқа. Крооснинг жарима зарбасидан ажойиб тарзда йўллаган тўпини Димитриевский ҳам чиройли ўйнаб, қайтарди — бурчак зарбаси. 

75-дақиқа. Ўзгариш! Лукас Васкес ўрнига Дани Карвахаль туширилди.

64-дақиқа. Ўзгаришлар! Оскар Трехо ва Унаи Лопес ўрнига Кике Перес ҳамда Мигель Креспо ўйинга қўшилди.

61-дақиқа. Огоҳлантириш! Камаинга керагидан ортиқ гапиравергани учун огоҳлантирилди! Натижада Эдуардо кейинги тур "Севилья"га қарши баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди. 

56-дақиқа. Ўзгариш! Исаак Паласон ўрнини Хорхе Де Фрутосга бўшатиб берди. 

52-дақиқа. Бурчакдан Лука Модрич узатган тўпни Тчуамени дарвозага аниқ йўллай олмади. 

Тчуамени билан тўқаншувдан кейин Гарсиянинг бурни қонагани маълум бўлмоқда. 

48-дақиқа. "Райо" футболчиси Альваро Гарсия ёрдамга муҳтож бўлиб ётибди.   

46-дақиқа. Иккчини бўлим бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди. 

Бўлди, ҳакам "Райо Вальекано" ҳужумга ўтаётганига қарамай, вақт ва бўлим тугаганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!

45+4-дақиқа. Огоҳлантириш! Қанотдан қочиб кетаётган Винисиусни очиқчасига фол ишлатиб тўхтатиб қолган Баллиу ҳам сариқ ишлаб олди.   

45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Исаак Паласон тўп учун курашда Модричга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди! "Райо" етакчиси кейинги турни ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўладиган бўлди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди!

40-дақиқа. Бироқ меҳмонлар бу сафар ҳам стандарт вазиятдан наф чиқара олишмади. 

39-дақиқа. "Реал" биринчи бўлимдаги ўзининг 6-бурчак зарбасини ишлаб олди. 

33-дақиқа. "Райо Вальекано" футболчилари ҳам гол ура олганидан кейин ўзига бўлган ишончи сезиларли даражада ошди.  

29-дақиқа. Гол ўтказиб юборган "Реал" дарҳол ҳужумга ташланди!

27-дақиқа. ГОООООООЛ! Рауль де Томас пенальтидан унумли фойдаланди ва мувозанатни тиклади — 1:1.

26-дақиқа. Пенальти белгиланди!   

Ҳакам вазиятнинг такрорий лавҳасини ўзи кўргани кетди. 

Қизиғи, тўп Камавинганинг қўлига тегиб кетгани такрорий лавҳада маълум бўлмоқда. 

24-дақиқа. "Райо" ўйиндаги энг хавфли ҳужумини ташкиллаштирди. Чап қанотдан олдинга ўтган мезбонлар тўпни марказдаги футболчига йўллашди, зарбадан кейин эса тўп Камавингага тегиб майдонни тарк этди. 

22-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қиляпти ва шошилмасдан ҳужумга ўтмоқда.  

19-дақиқа. ГОООЛ! Лукас Васкес қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва узоқ бурчакдаги Хоселуга йўллади, ҳужумчи бу сафар ҳам имкониятидан унумли фойдаланди, аммо... Лукас Васкес қанотдан жарима майдончаси томон кетаётганида тўп майдонни тарк этиб улгурган экан. 

10-дақиқа. "Реал" нафақат гол урди, балки тўпга эгалик қилишда ҳам жуда катта устунликка эга бўлмоқда. 

Вазиятни такроран кўргач, "VAR"хонадагилар барчаси жойидалигини, гол "тозалигини" маълум қилишди. Демак, ҳисоб очилди.  

Ўйиндан ташқари ҳолат бормиди ёки йўқ, шу саволга жавоб топиб олиш зарур.

3-дақиқа. ГОООЛ! Тезкор қарши ҳужумни Хоселу аниқ зарба билан якунлади. Лекин ҳакам шошилмасликка чақирмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика