"Милан"ни "Реал"нинг собиқ устози бошқариши мумкин
09 feb 00:24
News
"Милан"ни "Реал"нинг собиқ устози бошқариши мумкин
2023/2024 йилги мавсум охирида "Милан" мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Журналист Маттео Мореттонинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар беришича, “россонерилар” Хулен Лопетегига жиддий эътибор қарашмоқда.
Қайд этилишича, "Милан" раҳбарлари Лопетегини методологияси, маҳорати ва ёш ва муваффақиятли лойиҳани ишлаб чиқиш қобилияти учун юқори баҳолайди. 57 ёшли мутахассис "Вульверхэмптон"дан кетганидан кейин август ойидан бери ишсиз ҳисобланади.
Аввалроқ ушбу мураббий “Реал Мадрид” ва Испания терма жамоасида ҳам ишлаган. Айни дамда “Милан” Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Link :
Source : twitter.com/MatteMoretto
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments