"Жанг давом этади" УЕФАдан Суперлигага жавоб
08 feb 20:01
News
"Жанг давом этади" УЕФАдан Суперлигага жавоб
Эндиликда мусобақанинг умумий бюджети 500 миллион еврога ошиб, 4,8 млрд еврогача етди.
Маълум бўлишича, Суперлига хавфи туфайли УЕФА мукофот пулларини қайта кўриб чиқишга қарор қилган. Ташкилот ушбу бюджет 2024 - 2027 йиллар оралиғида амал қилишини белгилаб олган. Умумий суммадан 3,317 млрд еврони еврокубокларда иштирок этувчи клублар олади: Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ва Европа Лигаси. Дастлабки икки мусобақага ўша сумманинг тахминан 75% қисми тегади.
УЕФАнинг янги стратегиясига кўра барча мукофот пуллари ошади: иштирок этгани учун клуб 19 миллион, 11 - 1/8 финалга чиқа олса, 12 миллион - чоракфинал учун, 15 миллион - ярим финал, 20 - финал ва 25 - мусобақадаги ғалаба учун берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суперлига 3,5 млрд евро туфайли УЕФАни судга бериши ҳақида хабар бергандик.
Comments