"Интер" Эрон терма жамоаси аъзосига эътибор қаратди
08 feb 19:05
News
"Интер" "Порту" ҳужумчиси Меҳди Тареми билан шартнома имзолаш устида ишламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо "қора-кўклар"нинг спорт директори Пьеро Аузилиога таяниб хабар берди.
"Нерадзурри" футболчини текинга олмоқчи. 31 ёшли ҳужумчининг "Порту" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади ва катта эҳтимол билан узайтирилмайди.
Олдинроқ "Интер" "Наполи" ярим ҳимоячиси Петр Зелиньски билан келишувга эришишга яқинлиги маълум бўлган эди.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments