Cияваш Ҳақназарий — "Навбаҳор" ўйинчиси!
31 dec 2023 22:20
News
Cияваш Ҳақназарий — "Навбаҳор" ўйинчиси!
"Эронлик тажрибали ярим ҳимоячи Сияваш Ҳақназарий “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.
Ҳақназари 1995 йил, 3 августда Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Эроннинг "Персеполис" (Теҳрон, 2012-2014 йиллар), "Малаван" (Энзели, 2015-2017 йиллар), АҚШнинг "ОКСК академия" (2014-2015 йиллар), "ОК Блуес" (2015 йил), Украинанинг "Скала" (2017 йил), "Волинь" (Луцк, 2018-2021 йиллар), ва Ўзбекистоннинг ОКМК (Олмалиқ, 2022-2023 йиллар) жамоаларида ўйнаган.
Шунингдек, Эроннинг U-15, U-17, U-20 терма жамоаларида ҳам тўп тепган.
Эронлик футболчи якунланган мавсумда олмалиқликлар таркибида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ҳолда, 5 та голга ассистентлик қилди.
Биз Сияваш Ҳақназарийга "Навбаҳор"даги фаолиятида омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", — дейилади клуб хабарида.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Comments