Latest news

13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  1 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  1 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  4 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0

Ҳакам калтакланганидан кейин Туркиядаги барча футбол учрашувлари қолдирилди News

Ҳакам калтакланганидан кейин Туркиядаги барча футбол учрашувлари қолдирилди

Ҳакам калтакланганидан сўнг Туркиянинг барча футбол лигаларидаги ўйинлар тўхтатилди.

Туркия Футбол Федерацияси ҳакамларни калтаклаш ҳодисаси туфайли мамлакатдаги барча лигалардаги ўйинларни бошқа муддатга қолдирди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Меҳмет Бюйюкекши маълум қилди. Унинг сўзларини "Hürriyet" нашри келтирмоқда.

"Туркия Футбол Федерацияси шошилинч йиғилиш ўтказди. Биз барча лигалардаги ўйинларни номаълум муддатга қолдирдик. Бу ҳужум – турк футболи учун шармандали кечадир. Туркия футболи бунга лойиқ эмас деб ҳисоблаймиз", – деди Бюйюкекши.

11 декабрь куни "Анкарагужу" клуби президенти Фарук Кожа Туркия Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Ризеспор" билан ўйин якунлангач ҳакам Ҳалил Умут Мелерга ҳужум қилди.

Биринчи зарбадан кейин ҳакам майдонга йиқилиб, яна бир неча зарбаларни қабул қилиб олди. (ВИДЕО) Ҳакам ўзи ўрнидан туришга муваффақ бўлди. Чап кўзининг остида кўкариш бор эди. Унга ҳакамлар хонасида тиббий ёрдам кўрсатилди. 



Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. “Ризеспор” қўшиб берилган еттинчи дақиқада ҳисобни тенглаштира олди. "Ризеспор"га дуранг олиб келган голни ҳуқуқи Москванинг ЦСКА клубига тегишли Адольфо Гайч урди.

"Анкарагужу" Туркия чемпионати турнир жадвалида 18 очко билан 11-ўринда бормоқда. "Ризеспор" 22 очко билан саккизинчи ўринда кетяпти.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика