Latest news

08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  3 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  5 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  52 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   7 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  2 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  20 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0

ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" Ҳамдаллаҳнинг дубли эвазига ОКМКни сафарда мағлубиятга учратди News

ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" Ҳамдаллаҳнинг дубли эвазига ОКМКни сафарда мағлубиятга учратди

ОКМК ҳамда "Ал Иттиҳод" ўртасида ўтказиладиган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5 -тур ўйини якунланди.

ОКМК - "Ал Иттиҳод" 1:2

Гол: 0:1 — 30, Ҳамдаллаҳ, 0:2 — 34, Ҳамдаллаҳ, 1:2 — 78, Боакье.

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Акрамжон Комилов, 15.Ойбек Рустамов (18.Бахтиёржон Қосимов, 27 (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 79)), 4.Миржамол Қосимов (24.Мурат Ерматов, 79), 88.Сиаваш Ҳақназарий (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 79), 17.Санжар Турсунов, 27.Мартин Боаке, 10.Хуршид Ғиёсов, 29.Виталий Денисов (23.Искандар Бусинов, 88).

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 12.Дилшодбек Ёқубов, 38.Сирожиддин Башриддинов, 39.Асадбек Умирзоқов, 40.Жаҳонгир Фозилов.

"Ал Иттиҳод": 1.Ал Маюф, 5.Луис Фелипе, 15.Ҳассан Кадеш, 28.Аҳмед Бамасуд, 13.Ал Шанкти, 16.Ал Гамди, 8.Фабиньо, 77.Салоҳ Ал Амри (24.Абдулраҳмон Алобуд, 74), 11.Жота (25.Сувайлем Алманҳали, 86), 99.Ҳамдаллаҳ, 9.Карим Бензема.

Захира: 88. Осама Мубарака, 4.Омар Иброҳим, 52.Талал Абубакр, 70.Ҳарун Мусса Камара.

Огоҳлантириш: Бахтиёр Қосимов (45+3)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Мираҳмадовнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

83. Хавфли вазият! Раҳимов 1-2 масофадан рақиб футболчисининг зарбасини қайтариб, жамоасини муқаррар голдан асраб қолди!

78. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мартин Боакье ҳисобни қисқартирди!

Бугунги учрашувни 10177 нафар томошабин стадиондан кузатмоқда экан.

76. Бахтиёр Қосимовнинг жаримадан узатмаси тўғри меҳмонлар посбонининг қўлига бориб тушди.

74. "Ал Иттиҳод" таркибида ўзгариш: Абдулраҳмон Алобуд Салоҳ Ал Амрини алмаштирди.

72. ОКМКнинг навбатдаги ҳужуми ҳам самарасиз якунланди, Денисовнинг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

67. Меҳмонларда яна бир хавфли вазият юзага келди. Яхшиямки, Ҳамидаллаҳ қанотдан оширилган тўпга бош билан зарба йўллай олмади.

65. "Ал Иттиҳод" бурчак зарбаси Ал Амрининг зарбаси билан якунланди, бироқ ноаниқ кўриниш олди.

63. Ҳамдаалаҳнинг зарбасини Раҳимов қайтарди, унгача эса Боаке ҳужумда шикастланди.

61. Бензема марказдан тўпни қабул қилиб олди ва уни тўхтатмасдан зарба йўллади, зарба ноаниқ кўриниш олди.

60. Хавфли вазият! Қосимовнинг бурчакдан узатган тўпи рақиб дарвозасидан ўрин олиши мумкин эди, узатма аралаш зарбага бироз аниқлик етишмади.

58. Меҳмонларнинг ҳужумида яна ОКМК посбони чаққонлик намойиш этди, аммо рақиб ҳужумчиси офсайдда ҳам қолган экан.

56. ОКМКда хавфли вазият юзага келди. Ўнг қанотдан оширилган тўпга мезбонлардан ҳеч ким ета олмади.

54. Меҳмонлар кетма-кет ҳужумлар натижасида бурчак тўпи ишлаб олишди, бироқ ушбу стандарт мезбон ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

50. Бензема рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо у томон узатилган тўпга биринчи бўлиб Раҳимов улгурди.

47. ЗАРБА! Бензема айланма зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

47. Турсуновдан зарба! Рақиб посбони бир амаллаб тўпни қайтарди. ОКМК биринчи бўлимдаги сингари иккинчисини ҳам фаоллик билан бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Бахтиёр Қосимов Фабиньога нисбатан қўпол ҳаракат учун огоҳлантирилди.

45+1. ЗАРБА! Ғиёсовнинг айланма зарбасига бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

40. ОКМК футболчилари хавфли ҳужум ташкиллаштирди ва вазиятни зарба билан якунлади. Аммо Ал Маюф ишончли ҳаракат қилди.

38. Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда бош билан ноаниқ зарба йўллади.

34. ГОЛ! Қанотдан бошланган ҳужум марказга кўчиши натижасида Ҳамдаллаҳ ҳисобдаги фарқни оширди.

33. Мезбонлар стандарт вазиятга эга чиқишди деб турган жойимизда ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

30.ГОЛ! Ҳамдаллаҳ рақиб ҳимоячисидан қочиб кетиб, Раҳимовнинг оёқлари орасидан тўпни ўтказишга муваффақ бўлди.

27. Мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Ойбек Рустамов ўрнига Бахтиёржон Қосимов майдонга туширилди. 

25. Ал Амрининг зарбаси хавфли кўриниш олди, аммо ноаниқ.

21. Аҳмадалиев бугун анча фаол. Унинг ўнг қанотдан узатмаси хавфли кўриниш олди, бироқ рақиб қарши ҳужуми ундан-да хавфлироқ тус олди. 

18. Раҳимов чаққонроқ ҳаракат қилиб, рақиб футболчисининг тўпга эга чиқишига йўл қўймади.

13. Бензема чап оёқда ўз омадини синаб кўрди, ОКМК посбони ўз ўрнида.

9. Боаке рақиб жарима майдонида йиқитилди, ҳакам эса ўйинни давом эттириш лозимлигини уқтирди.

8. Денисовнинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

6. Боаке ўз иқтидорини намойиш этиши мумкин эди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. Агарда у моҳирона ҳаракат қилганда, саудияликлар билан бирга кетиб қолармиди...

3. Мезбонларда хавфли вазият юзага келди. Турсуновнинг ўнг қанотдан узатган тўпни рақиб ҳимоячиси бартараф этди. Бурчак тўпи эса Боакенинг зарбаси билан якунланди. 

2. ЗАРБА! Меҳмонларнинг илк ҳужуми зарба билан якунланди. Раҳимов ўз ўрнида.

1. Учрашув бошланди. Пойтахтдан Олмалиққа етиб келгунга қадар нечта "пробка"га дуч келган бўлсак, ОКМКдан шунча гол кутиб қоламиз! 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун мезбонлар тўқ кўк, меҳмонлар оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бироздан сўнг Осиё Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган ОКМК — "Ал Иттиҳод" учрашуви гувоҳига айланамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика