Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Шавкат Аҳмедов: "Йигитларимиздаги иштиёқ юқори бўлгани учун ҳам "Бухоро"ни мағлуб этдик" News

Шавкат Аҳмедов: "Йигитларимиздаги иштиёқ юқори бўлгани учун ҳам "Бухоро"ни мағлуб этдик"

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичида Уйчи туманининг "Хотира-79" жамоаси ўз майдонида олий лига вакили "Бухоро"ни қабул қилиб учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ғалаба уйчилик ашаддий ишқибозларни беҳад қувонтириб юборгани аниқ. Ўйиндан сўнг "Хотира-79" жамоа мураббийи Шавкат Аҳмедов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.  

- Учрашув қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтди. Жанг асосан майдон марказида кечди. Рақиб жамоада гол уриш учун 2-3та хавфли вазиятлар бўлди. Олий лига жамоаси барибир кучли эканлиги учрашув давомида яққол кўзга ташланди. Таркибида маҳоратли ўйинчилар борлиги учун ҳам тактик ва техник жиҳатдан улар ажралиб турди. "Бухоро" футболчиси пенальтидан унумли фойдалана олмади. Омад эса бизга кулиб боқди.

- Ушбу ғалабамизнинг замирида бош мураббий Усмон Асқаралиевнинг хизматлари ётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Сабаби тажрибали мураббийнинг билим ва маҳорати эвазига жамоамиз барқарорлик сари дадил одимламоқда. Йигитларимизнинг ўсишга эришаётганида ҳам айнан ушбу мутахассиснинг меҳнати бор эканлигини айтиб ўтиш керак.

- Олий лига клубини Кубок баҳсларида мағлуб этиш ҳар қандай биринчи лига жамоаси учун ёқимли бўлиши табиий. Биз ҳам бундан хурсандмиз. Стадионимизни тўлдириб ўтирган мухлислар ўз уйларига мамнуният билан билан қайтишларини кўришнинг ўзи қувончлидир.

- Йигитларимизнинг кўзида ўт ёниб тургани ва уларда ғалабага бўлган ишётиёқнинг юқори бўлгани туфайли ҳам ғалаба қозондик деб ҳисоблайман.

- Учрашувдаги ягона гол муаллифи Исломбек Исоқжонов ҳақида нима дейишим мумкин? Бу йигитда гол уришни олдиндин ҳис қилиш қобиляти мужассам. Қолаверса Исоқжонов учун мавсум омадли бошланди ва у кетма-кет ҳар ўйинда рақиб посбонларини ранжитиб келмоқда. Иқтидорли ҳужумчи ўтган мавсум Бухоронинг "Спартак" жамоасида ўйнаганди. Аслида у Тўрақўрғонлик бўлиб, Наманган футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсум олдидан Исломбекни таркибимизга қўшиб олдик. Умид қиламанки у мавсум давомида ҳали яна кўплаб голларга муаллифлик қилади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика