Latest news

17:35Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  3 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  8 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  1 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  4 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0 14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  1 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  3 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  16 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  5 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  4 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  28 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  3 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  2 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4

Бобоси япониялик, бувиси бразилиялик бўлган, акаси сабабли позициясини ўзгартирган ҳамда кубок финалида ҳал қилувчи 11 метрли зарбани кўкка совурган "Бунёдкор"нинг янги легионери билан танишамиз News

Бобоси япониялик, бувиси бразилиялик бўлган, акаси сабабли позициясини ўзгартирган ҳамда кубок финалида ҳал қилувчи 11 метрли зарбани кўкка совурган "Бунёдкор"нинг янги легионери билан танишамиз

Шунингдек, унинг ижросидаги суперголни томоша қилинг.

Веллингтон Матсукичи да Сильва Таира 1996 йилнинг 10 апрелида Бразилиянинг Сан-Паулу штатидаги Итарири шаҳрида туғилган.

Унинг бобоси япон миллатига мансуб бўлиб, ўтмишда Япониядан Бразилияга кўчиб келган ва шу ерда муқим ўрнашган. Бувиси эса бразилиялик. Болакайнинг футболга кириб келишига сабабчилардан бири акаси саналади, айнан у Таирани футбол мактабига олиб борган, да Сильва ўша ерда шуғуллана бошлаган. 

Футболчилик фаолиятимнинг дастлабки палласида ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ҳаракат қилардим. Аммо акам агарда чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилсам, профессионалда даражада ўйнаш имкониятим юқорироқ бўлишини айтди. Дастлаб бу нуқтада ҳаракатланиш менга манзур келмади, аммо ҳозирда ўзимни ушбу позицияда қулай ҳис қиламан.

"Сао Кайтано" у билан профессионал шартнома имзолаганган илк жамоа ҳисобланади. Кейинчалик Веллингтон "Сао Бернардо", "Каскавел", "Линенсе", "Масае" каби жамоаларда фаолият олиб борган. Футболчининг кейинги манзили эса Мольдованинг "Бэлць" клуби бўлди.

"Масае"да ўйнаган кезларимда Бразилиядан таклифлар бўлганди, аммо бу вариант қизиқроқ кўринди. У ерга ўтишимда дўстим Альваро ташаббусчилардан бири бўлган.  

Таиранинг "Бэлць"даги дебюти кутилганидан омадлироқ чиқди — "Бэлць" мамлакатнинг етакчи клуби "Шериф"ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу ерда бундан яхшироқ дебют бўлмайди. Келдим, ўйнадим ва жамоа ғалабасида ўз ҳиссамни қўшдим. Мақсадим — ҳамиша жамоага ёрдам бериш. Бразилияда асосий эътиборни индивидуал маҳоратга қаратишади. Мольдовада эса жамоавий ўйин ва аниқ пасларга урғу бериларкан.

Веллингтон 2011/22 йилги мавсум якунига кўра, чемпионат рамзий терма жамоасидане ўрин олди. 

Шунингдек, жорий йил ҳимоячи "Бэлць" сафида Мольдова кубоги ярим финалида "Универ Огузспорт" дарвозасини (5:0) қойилмақом тарзда ишғол қилди. 

ВИДЕО

Кубокнинг ҳал қилувчи баҳсида "Бэлць" "Шериф"га рўбару келди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясини "Бэлць" футболчилари бошлади. ҳисоб 6:6 бўлиб турган бир паллада Таира тепган тўпни рақиб посбони қайтарди. Кейинги зарбани рақиб футболчиси Муҳаммад Диоп аниқ йўллади ва жамоасига навбатдаги совринни тақдим этди.

Веллингтон ижтимоий ишларда ҳам фаоллиги билан ажралиб туради. "Бэлць" таркибида ўйнаб юрганида, клуб аъзолари билан биргаликда шаҳардаги "Замбетул" номли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюриб, истеъдодли болакайларга совға улашган.

Футболда кўплаб нюанс мавжуд, мисол учун, мен ўз оилам ва дўстларимдан олисда, ўзга маданият қуршовида яшаяпман. Ҳар доим босим остида вазифаларни аниқ бажариш керак. Ўзга ўлкада ота-онамни соғинаман. Келажакда Европа Чемпионлар лигаси ёки Европа лигасида ўйнашни ҳамда оилам учун тўкин шароит яратишни орзу қиламан. Мен фильмлар томоша қилишни, машғулот залига боришни ва Бразилия чемпионати ўйинларини кузатишни ёқтираман.

Бир неча кун илгари Таира Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби билан шартнома имзолади.

Мен бу ердалигимдан хурсандман. Бундай катта тарихга эга клубда ўйнаш мен учун шараф. "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилиш мен учун катта мотивация. Мақсадим – жамоамга максимал тарзда ёрдам бериш ва ўз ўйинимни секин асталик билан кучайтириб бориш. Футболчилар билан танишиб олишга улгурдим. Жасур, Умид, Аваз билан яхши дўст бўлиб олдик.


"Тома Табатадзе ваъдасини бажаради. Жамоани ярим йўлда қолдирмайман" — севимли футболчиси шарафига фамилиясини "ўзгартирган", "қирол" лақабини олган ҳамда "Навбаҳор" сафида гол урган грузиялик легионер билан яқиндан танишамиз 


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика