Latest news

03:15ЕЧЛ. ПСЖ ютқазди, "Тоттенхэм" "Боруссия" устидан ғалаба қозонди ва бошқа натижалар  3 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" меҳмонда "Интер"ни таслим этди. Лондонликлар 7 турдан кейин 100% лик натижа қайд этишмоқда  10 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди  59 00:40ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  71 00:05Анхель Ди Мария: "Бенфика"дан қўнғироқ қилишганида Португалиянинг қаерда жойлашганини билмаганман"  4 23:45ЕЧЛ. "Қайрат" Астанада "Брюгге"га йирик ҳисобда енгилди ва кейинги босқичга чиқа олмаслиги аниқ бўлди   3 23:35Салиба ва Габриэль қуруқ ўйинлар бўйича АПЛ тарихида иккинчи ўринга чиқиб қолди. Олдинда Фердинанд - Видич жуфтлиги бор  4 23:12"Манчестер Сити" ҳужумчиси фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин  0 22:41Терма жамоа ва Суперлига ҳақида ҳақиқат! Ашурматов нима деди?  0 22:32U-23 Осиё кубоги. Хитой Вьетнамни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!  13 22:2339 ёшли Жеко Германиядан клуб топди  0 22:01Германияда АҚШдаги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақида гапирилмоқда  2 21:21"Андижон" ўртоқлик ўйинида Шимолий Македония клуби билан дуранг ўйнади  3 20:56Инфантинонинг маоши ФИФА президентлиги даврида тўрт баробар кўпайди  7 20:30"Барса" ва "Юве" қизиққан АПЛ клуби ҳимоячисини "Челси" сотиб олмоқчи  1

Coca Cola Суперлигаси. "Андижон" 13 йилдан сўнг "Пахтакор" билан сафарда дуранг ўйнади News

Coca Cola Суперлигаси. "Андижон" 13 йилдан сўнг "Пахтакор" билан сафарда дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлигаси, 8-тур
ПАХТАКОР – АНДИЖОН - 1:1
29 июнь 2023 йил. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Маъмуржон Илҳомов
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев
AVAR: Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: Ҳожиакбар Алижонов 53, - 1:0. Рубин Хебай 78, - 1:1 (Сардор Абдунабиев).

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достонбек Турсунов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 67), 10.Драган Черан, 14.Аббосбек Файзуллаев, 17.Достонбек Ҳамдамов (77.Дилшод Саитов, 46), 27.Сардор Собирхўжаев (88.Шаҳзод Азмиддинов, 82), 28.Диёр Холматов, 34.Фаррух Сайфиев.
Захира:
1.Никита Шевченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 15.Гиорги Папава, 16.Рустам Турдимуродов, 30.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, .

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 4.Дилшоджон Комилов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов (23.Шерзод Эсанов, 65), 9.Леван Арвеладзе, 14.Абдураҳмон Комилов, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Илдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (10.Илҳомжон Абдуғаниев, 65), 66.Илҳомжон Алижонов, 88.Нодари Кавтарадзе (11.Сардор Абдунабиев, 22), 99.Рубин Хебай (7.Бобурбек Фарҳодов, 90+4).
Захира:
12.Моҳирбек Комилов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 19.Суҳроб Бердиев, 28.Исломбек Маматказин, 77.Иззатилло Абдулҳақов.




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+7. ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор" - "Андижон" 1:1. "Андижон" охирги маротаба 2010 йил пойтахтдан очко билан қайтганди (0:0).

90+5. УХХХХ! Эсанов ҳозир бирга бир вазиятга чиқиб Қувватовни алдаб зарба берди, ноаниқ!

90+4. Ўзгариш. "Андижон". Хебай ўрнига Фарҳодов тушди

90+3. ЗАРБААА! "Пахтакор"нинг узоқ давом этган ҳужуми Чераннинг зарбаси билан тугади, ноаниқ! 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

87. ЗАРБААА! Абдунабиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси Саитовга тeгиб майдонни тарк этди

82. Ўзгариш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Азмиддинов тушди

78. ГОООООООООООООООООООЛ! Рубин Хебай 1:1. Абдунабиевдан тўпни қабул қилиб олган Хебай ажойиб гол уришга эришди! 




74. ЗАРБААААА! Сардор Абдунабиевнинг зарбасидан кейин Қувватов жамоасини голдан қутқарди!

67. Ўзгариш. "Пахтакор". Турғунбоев ўрнига Холдорхонов тушди

65. Ўзгаришлар. "Андижон". Тоиров ва Бекмуротов ўрнига Абдуғаниев ва Эсанов тушди

64. ЗАРБАААА! Соҳибжоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Абдунабиев зарба бeрди. Зарбани Қувватов қайтарди

53. ГОООООООООООООООООООЛ! Ҳожиакбар Алижонов 1:0! Чераннинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Литовка тўпни қайтарди, дарвоза тўсинидан қайтган тўпни Алижонов дарвозага йўллади! 

46. Иккинчи тайм бошланди.

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамдамов ўрнига Саитов тушди



45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+2. "Пахтакор" бурчак тўпидан кейин хавфли вазият вужудга келтирди, аммо голгача етиб бормади

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

42. ЗАРБАА! Бурчак тўпидан кейин Ҳожиакбар Алижонов зарба берди, ноаниқ

38. VAR ёрдамида Агишев голни бекор қилди. Сабаби Черан гол урилишидан олдин Илҳом Алижоновни қўполлик билан йиқитганди, ҳисоб 0:0

38. ГОООООООООООООООЛ! Аббосбек Файзуллаев бурчак тўпидан кейин боши билан гол урди - 1:0

30. Хавфли вазият! Фарруҳ Сайфиев бирга бир вазиятга чиқиб борди ва жарима майдонига кирмай, ноаниқ зарба берди!

22. Ўзгариш. "Андижон". Жароҳат олган Нодари Кавтарадзе ўрнига Сардор Абдунабиев тушди

20. Нодари Кавтарадзeга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уни замбилда майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди...

17. ЗАРБАААА! Кавтарадзенинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди!

17. УХХХ! "Андижон"нинг ҳужуми, Хебайнинг ақлли тўп узатишидан кейин Кавтарадзе бирга бир вазиятга чиқиб кетишга яқин эди, Қувватов чаққонроқ чиқди

11. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг илк ҳужуми, Турғунбоевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Литовка тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Собирхўжаев дарвозага йўллади, ноаниқ! 

10. Ҳамробеков Хебайга нисбатан қўпол ўйнади, майдон марказига яқин жойда

4. ЗАРБААА! Нодари Кавтарадзенинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Қувватов тўпни қийинчилик билан қайтарди! 

2. Баҳсни "Андижон" фаол бошлади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика