Latest news

08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  0 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  1 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  2 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  8 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0

IFAB яқин орада "Венгер офсайди"ни жорий қилмоқчи эмас News

IFAB яқин орада "Венгер офсайди"ни жорий қилмоқчи эмас

Футбол қоидаларини тартибга солувчи халқаро кенгаш (IFAB) ҳозирча «Арсенал» собиқ устози Арсен Венгер томонидан таклиф этилган офсайд қоидасини оммавий равишда қўллаш фикридан воз кечди.

Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда. Манбанинг ёзишича, ушбу масалани кўриб чиқиш кейинга қолдирилган. Бунга мазкур қоидани синовдан ўтказиш учун қўшимча вақт кераклиги сабаб бўлган. Ҳозирда фақат Канада Премьер-лигаси ушбу тизимни тест қилишга розилик берган.

Янги қоида бўйича якуний тўхтам 28 февраль куни Кардиффда бўлиб ўтадиган IFAB умумий йиғилишида қабул қилинади. Ўшанда бу ғоядан бутунлай воз кечилиши ёки Канададаги синовлар давом эттирилиши эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «Венгер офсайди» қоидасига кўра, агар ҳужумчининг танасининг бирор қисми (гол уриши мумкин бўлган аъзоси) ҳимоячи билан бир чизиқда бўлса, ўйинни давом эттиришга рухсат берилади. Яъни, футболчи фақатгина бутун танаси билан охирги ҳимоячидан ўтиб кетсагина, офсайд қайд этилади.

Rating: -1   

Comments

   
21 jan 13:30:11
1 1
Жорий этиш керак шу қоидани. Мбаппега мазза бўлади кейин :))
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика