Latest news

13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  12 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  7 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  59 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4

Ўзбекистонда биринчи аёллар футбол мактаби очилди News

Ўзбекистонда биринчи аёллар футбол мактаби очилди

Бугун Қаршидаги "Геолог" спорт мажмуасида "Севинч" аёллар футбол мактаби очилиш маросими ҳамда "FIFA womenʼs football campaign" фестивали бўлиб ўтди.

Футбол мактаби очилиш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Сайфитдинович Эрматов, Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев тадбир меҳмони сифатида иштирок этишди. 

Очилиш маросимида дастлаб Равшан Эрматов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан футболга катта эътибор қаратилаётгани ва буни натижаси ўлароқ вилоятимизда катта ҳажмда ишлар амалга оширилганини эътироф этди ва бунинг учун Қашқадарё вилояти раҳбарияти хусусан "Шўртан газ-кимё мажмуаси" раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. 

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев ҳам Қашқадарёда футбол учун яратилаётган шарт-шароитлар билан бошқа вилоятларга ҳам ўрнак бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда "Насаф" ва "Севинч" жамоалари президенти Шуҳрат Асланов ҳам сўзга чиқиб, "Севинч" жамоаси ўзбек футболида ўз ўрнига эга жамоа эканлигини, бу жамоа ўзбек аёллар футболи учун муҳим ўрин эгаллаганини, бу олиб борилаётган ишлар ўзбек футболи келажаги учун амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Футбол мактаби очилишида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва Марко Станоевич ҳам бўлғуси футболчиларга омад тилашди.

"Севинч" аёллар футбол мактаби 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу даргоҳда юртимизнинг турли чеккаларидан истеъдодларни жалб қилинади. Маҳаллий футболчилар эса машғулотларга уйларидан қатнашади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика