Latest news

19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  0 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  1 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  6 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  6 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  0 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  6 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  8 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  4

Coca-Cola Суперлигаси. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Сурхон" "Бухоро"ни мағлуб этди News

Coca-Cola Суперлигаси. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Сурхон" "Бухоро"ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 4-тури доирасида "Сурхон" — "Бухоро" тўқнашуви якунланди.

"Сурхон" - "Бухоро" 2:0

31 март, 2023 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Абдураҳмонов

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов

AVAR: Кристина Середа

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Аббос Аҳроров

Голлар: 1:0 — 50, Сильванус Нимели, 2:0 — 89, Ҳумоюн Шербўтаев.

"Сурхон" - 1. Артём Потапов, 2. Бобиржон Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7. Достонбек Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 10. Тамирлан Жамалутдинов, 18. Сильванус Нимели, 19. Нуриддин Ҳасанов (99. Комрон Сайдазимов 87), 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов (27. Асилбек Жумаев, 70)

Захира: 86. Даврон Мерганов, 5. Азизбек Пирмуҳаммадов, 6. Арцем Сокал, 15. Диёр Рамазонов, 16. Артём Филипосян, 22. Жавоҳир Жўраев, 25. Нодирбек Бобомуродов.

"Бухоро" - 13. Никола Стошич, 7. Жасур Азимов, 9. Александр Касьян, 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 11. Темурбек Исмоилов, 15. Обид Жўрабоев (25. Аббосжон Отахонов, 46), 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов (22. Рўзимбой Аҳмедов, 57), 77. Файзулло Жуманқўзиев, 80. Фарруҳ Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев (5. Дилшод Жўраев, 46)

Захира: 20. Сардор Кобулжонов, 4. Миржалол Жумаев, 14. Рустамжон Абдуҳамидов, 28. Соҳиб Муҳаммадиев, 90. Артур Закиев, 91. Асилжон Бегимқулов

Огоҳлантиришлар: Шоҳжаҳон Султонмуродов (26), Ҳумоюнмирзо Иминов (67), Бобиржон Асқаров (73)

Четлатишлар: Рўзимбой Аҳмедов (73), Тамирлан Жамалутдинов (77)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. СУПЕРГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ҳумоюн Шербўтаев кучли зарба билан рақиб дарвозабонига имкон қолдирмади.

87. "Сурхон"да ўзгариш: Комрон Сайдазимов Нуриддин Ҳасанов ўрнига учрашувни якунлаб қўяди.

84. "Бухоро" иккита кетма-кет қулай вазиятдан фойдалана олмади.

77. "Сурхон" футболчиси Тамирлан Жамалутдинов рақибга нисбатан спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат амалга оширгани учун қизил карточка кўрсатди.

73. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди ҳамда Рўзимбой Аҳмедовга қизил карточка кўрсатди, Бобир Асқаров эса огоҳлантирилди.

70. "Сурхон" таркибида ўзгариш: Асадбек Каримов ўрнига Асилбек Жумаев ўйинни давом эттиради.

69. Касьян яқин масофадан бош билан хавфли зарба йўллади, унга бироз аниқлик етишмади.

67. Иминов рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

65. Бухороликлар томонидан йўлланган зарба Потаповга қийинчилик туғдирмади.

61. Нимели майдонда ётибди. Рақиб футболчилари эса бундан норози.

57. "Бухоро"да ўзгариш: Рўзимбой Аҳмедов Ихтиёр Тошпўлатовни алмаштирди.

51. ЗАРБА! "Бухоро" тезкор жавоб қайтариши мумкин эди. Жуманқўзиевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

50. ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нимели жарима майдонига яқин нуқтадан кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди!

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Бухоро"да икки ўзгариш: Обид Жўрабоев ўрнига Аббосжон Отахонов, Всеволод Нихаев ўрнига Дилшод Жўраев майдонга туширилди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

40. Иккала жамоа футболчилари ўртасида тўқнашув юзага келди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

39. Бурчак тўпидан кейин Касьян бош билан ноаниқ зарба йўллади.

37. Потапов хавфли ҳаракат қилди. Унинг тепган тўпи Касьянга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

31. Стошичдан навбатдаги сейв! Тамирлан Жамалутдиновнинг узоқдан йўллаган зарбасини меҳмонлар посбони қайтарди.

27. Дастлаб меҳмонлар стандартдан, сўнгра мезбонлар қарши ҳужумдан фойдалана олмади.

26. Шоҳжаҳон Султонмуродов ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди.

24. Мезбонлар амалга оширган бурчак зарбаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

20. Стошич Жамалутдиновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини оёғи билан қайтариб юборди.

17. Султонмуродов рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси белгиланди.

14. Мезбонлар томонидан амалга оширилган жарима зарбаси унчалик хавфли бўлмади, Стошич осонгина тўпни эгаллаб олди.

11. Жуманқўзиев чап қанотдан олдинга юриш қилди ва бурчак зарбаси ишлади.

8. Пенальти белгиланмади. Ҳакам эркин зарба берилиши лозимлигини таъкидлади.

5. "Бухоро" ҳужум ташкиллаштирди. Файзулло Жуманқўзиев рақиб жарима майдонида йиқилди. Мезбонлар дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши мумкин. ВАР вазиятга аралашди.

2. Меҳмонлар жарима майдонида қаршисида хавф юзага келди, Стошич чаққонроқ ҳаракат қилиб, вазиятни бартараф этди.

1. "Бухоро" футболчилари учрашувни бошлади.

Бугун "Сурхон" тўқ кўк, "Бухоро" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Учрашув 18:00 да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика