Latest news

15:00"Ал Насср" Криштиану Роналдунинг атрофида топ футболчилар бўлишини истамоқда   0 14:51Норчаев Португалияга учиб кета олмади. Унинг "Брага"га трансфери амалга ошмайди  7 14:40Рональд Араухони ёзда 930 млн. евро арзонга сотиб олиш мумкин  0 14:18"Тоттенхэм" 60 млн. фунтга МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  0 13:09"Милан" устози билан уришиб қолган ҳимоячи жамоани тарк этади  5 12:48"Насаф" Комилов билан хайрлашди  6 12:41Фарғона ҳокими Қиргулидаги "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  2 12:03Трансфер тақиқи жорий этилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган "Нефтчи" футболчилари жамоада ўйнай оладими? Алишер Никимбаев вазиятга ойдинлик киритди  15 11:17Фарғона вилояти ҳокими «Қўқон 1912» футбол клуби марказий ўйингоҳида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди  3 10:54Goal қуръадан кейин ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  36 10:30Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади?  12 10:23«Манчестер Юнайтед» 17 ёшли бола учун 60 миллион тўлашга рози бўлди  5 09:51«Лион»нинг асосий футболчиси Саудиянинг 2-лигасига йўл олди  0 09:22Кевин де Брюйненинг келажаги маълум  3 08:55Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди  32

Англия кубоги. "Арсенал" финалда! News

Англия кубоги. "Арсенал" финалда!

Англия кубоги ярим финали доирасида "Уиган" - "Арсенал" учрашуви бўлиб ўтди.
Англия кубоги
1/2 финал
Уиган – Арсенал 1:1 (пенальтилар бўйича 2:4)
12 апрель, 21.07, «Уэмбли»
Голлар
: 1:0 – 63, пенальти Жорди Гомес,  1:1 – 82 Мертесакер.
Уиган – Карсон, Перч, Крэйни, Рамис (Колдуэлл, 86), Бойс, Макартур, Макикран (Коллисон, 64), Босежур, Жорди Гомес, К. Макманаман (Пауэлл, 68), Фортюне.
Арсенал – Фабианьски, Санья, Мертесакер, Вермален, Монреаль (Гиббс, 63), Касорла, Артета, Рэмзи (Чельстрем, 113), Окслейд-Чемберлен, Подольски (Жиру, 68), Саного.Огоҳлантиришлар: Жорди Гомес (79), Макартур (90), Коллисон (90), Босежур (120).

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляцияси олиб борилди.

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

Иккинчи финалчи эртага "Халл" – "Шеффилд Юнайтед" ўртасидаги ўйиндан сўнг маълум бўлади. Бизни кузатиб борган барчага раҳмат!

8-Санти Касорла гол урди - 2:4! "Арсенал" финалда!
7-
Макартур гол урди - 2:3!
6-
Жиру гол урди 1:3!
5-
Босежур гол урди 1:2!
4-
Чельстрем гол урди 0:2!
3-
Коллисоннинг зарбасидан сўнг тўпни Фабиански қайтарди!!
2-
Артета гол урди 0:1.
1-Колдуэллнинг зарбасидан сўнг тўпни Фабиански қайтарди!
Диққат бошланди пенальтилар серияси бошланди!

120. Учрашув якунланди. Анироқроғи футбол тугади, энди пенальтилар серияси бўлади.
120.
Чельстрем! Унинг зарбаси ҳал қилиши мумкин эди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
119. Огоҳлантириш. "Уиган". Босежур
118.
Ўйин тугаб бормоқда, иккала жамоа футболчилари ҳам чарчашди. Билиниб турибди. 
115.
Чельстремнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди, лекин барибир зарба берилди
113. Ўзгариш. "Арсенал".
Рэмзи ўрнига Чельстрем тушди
113.
Коллисон боши билан даровозага зарба берди, ноаниқ.
111. Хавфли вазият! Чемберленнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб қайтди!
110.
Фабиански кутилмаганда ўз жарима майдонини ташлаб ҳужумчига қарши чиқди, "Уиган" ҳужумчиси қанотга кетиб қолди
108.
"Арсенал" жарима тўпини амалга оширди, тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 
106. Сўнгги бўлим бошланди.

105. Биринчи қўшимча тайм якунланди
102.
Чемберлен икки бор зарба берди, ҳар иккала вазиятда ҳам Перч тўп йўлига қалқон бўлди
98.
Бурчак тўпидан сўнг яна Яя Саного дарвозага зарба берди, ноаниқ.
97. Хавфли вазият!
Карсон! Саногонинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан сўнг посбон тўпни қайтарди
95.
Гиббс тўпни Жируга оширди, тўп Саного томонга борди, Бойс тўпни ундан олиб қўйди.
94.
Жек Коллисоннинг жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
90. Қўшимча биринчи бўлим бошланди.

90+5. Асосий вақтда ғолиб аниқланмади. Финалчини аниқлаш учун қўшимча вақтга мурожаат қилинади. Ухлаб қолманг.
90+4.
Чемберленнинг кучли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди, бу вазиятда Рэмзи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.
90+3.
Венгер майдон четига ўтириб олиб шогирдларининг ҳужумларини кузатмоқда.
90.
Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.
88.
Жиру! 16 метрлардан йўлланган кучли ва аниқ зарбадан сўнг тўпни Карсон тўхтатиб қолди!
86. Ўзгариш. "Уиган".
Рамис ўрнига Колдуэлл
83. Бурчак тўпидан сўнг жарима майдонига узатилган тўпни Мертесакер боши билан дарвозага йўллади - 1:1.
83. ГООООООООООООЛ. МЕРТЕСАКЕР!
82. Хавфли вазият! Гиббс икки метрдан боши билан дарвозага йўллади, Карсон тўпни қайтарди, қўшимчасига ҳимоячи тўпни қайтарди.
80. Огоҳлантириш. "Уиган".
Хорди Гомес
78.
"Канонирлар"нинг стадиондаги мухлислари ҳавотирдалар, уларнинг жамоага бўлган ишончлари сўниб бораётганга ўхшайди
77.
"Уиган" тартиб билан ҳимояланмоқда ва финал сари яқин келмоқда
75.
Чемберленнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Карсон ушлаб олди
73.
"Арсенал"нинг ҳужумлари самара келтирмаяпти. Жиру тушиб ҳужумкорликни оширди. 
68. Ўзгариш. "Арсенал".
Подольски ўрнига Жиру тушди
66. Ўзгариш. "Уиган".
Макманаман ўрнига Пауэлл тушди
64.
Ўнг қанотдан оширилган тўпни Саного дарвозага йўллай олмади.
62.
Хорди Гомес "нуқтадан" адашмади ва ҳисобни очди - 1:0.
61. ГООООООООООООООЛ. ХОРДИ ГОМЕС!

60. Ўзгариш. "Арсенал". Монреал ўрнига Гиббс тушди
60. Пенальти! "Арсенал" дарвозасига! Мертесакер ўз жарима майдони ичида Макманаманни йиқитди.
54.
Рэмзи жарима майдони ичида Макартурни йиқитди, ҳакам бу вазиятда пенальти йўқлигини кўрсатди
52. Касорла ажойиб пас билан Саногони олдинга ташлади. Рамис ҳужумчи билан курашди ва тўпни якунда Карсон эгаллаб олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди

45+1. Биринчи бўлим якунланди
45+1. Касорланинг бурчакдан ошириб берган тўпини Перч қайтариб юборди
44. Подольски зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
42. Хавфли вазият! Саного бир бирга вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозабонга йўллади, Карсонга тасанно!
41. Подольскининг чап оёғи билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди
40. Чемберленга нисбатан қўпол ўйнашди, чамаси 25 метрлардан жарима тўпини лондонликлар тепишади
39. Хорди Гомес жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди. Каллум Макманаман икки бор дарвозага зарба берди, биринчиси ноаниқ, кейингисида Фабиански тўпни қайтарди.
35. Хавфли вазият! Саногонинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
31.
"Уиган"нинг ҳужуми! Санья жарима майдони ичида ҳужумчига зарба беришга имкон бермади. Макманаманнинг зарбаси эса қайтариб юборилди.
27.
Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият содир этилди. Касорла тўпни жарима майдони ичига оширди, Вермален тўпни боши билан дарвоза томон йўллади. Санья тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.
25.
Чемберлен ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо тўпни дарвозага йўллай олмади
20.
Ўйин зерикали кечмоқда, жамоалар тўпни асосан майдон марказида ушаб туришибди. Ҳеч ким хато қилмоқчи эмас
15. Артета бурчак тўпини амалга оширди. Аммо Касорла ета олмади.
7. Мана вазият! Санья қанотдан тўпни оширди, Саного боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!
6. Тўғриси ҳозирча ҳеч қандай вазият содир этилмади
5. Тўпни лондонликлар ўзларида сақлаб туришибди
1. Илк ҳужумни "Арсенал" ташкил этди. Чемберлен тўпга ета олмади, дарвозабон ўз ўрнида
- Учрашув бошланди!
- Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:07да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика