Latest news

15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  0 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  3 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  2 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  4 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  3 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  8

⚡️⚡️⚡️ Breaking: Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттиради News

⚡️⚡️⚡️ Breaking: Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттиради

"Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттирадиган бўлди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Владикавказнинг "Алания" клуби 21 ёшли футболчини "Насаф"дан сотиб олади.

Россия клуби вакиллари "аждарлар" ҳужумчисини узоқ вақтдан буён кузатиб келишаётганди ва музокараларнинг сўнгги босқичи Туркиядаги йиғин вақтида бўлди.

Футболчи бугун Қатардан Москвага учиб бориб, янги клубида тиббий кўрикдан ўтади ва кейин шартномага қўл қўяди.

"Алания" мураббийлари ва раҳбарият Норчаевнинг шу қишда клубга ўтишини охиригача исташди. "Насаф" раҳбарияти эса футболчининг келажагини ўйлашди ва ОЧЛ баҳслари бўлишга қарамай Норчаевнинг кетишига қаршилик кўрсатишмади.


Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"даги сўнгги учрашувини ўтказди        


Владикавказнинг "Алания" клуби 1921 йил ташкил топган. 1995 йилда Россия чемпиони бўлган. Ўша мавсумда жамоа сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов фаолият олиб борганини ёши катта мухлислар яхши эслашади.

Айни пайтда жамоа Россия биринчи дивизионида (ФНЛ) иштирок этмоқда. 20 та турдан кейин "Алания" 38 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам "Балтика" ҳисобида 41 очко мавжуд. Учинчи ўринда Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев тўп тепаётган "Рубин" (37 очко) жойлашганини ҳам таъкидлаш лозим. ФНЛда дастлабки икки ўринни эгаллаган клублар тўғридан-тўғри Россия премьер-лигасига йўлланма олса, 3 ва 4-ўрин соҳиблари Премьер-лигада 13 ва 14-ўринни олганларга қарши ўтиш баҳсида иштирок этади.

Бугунги кунда "Алания" бош мураббийи сифатида Владимир Белявский ишламоқда. Бу мураббий "Энергетик-БГУ"да фаолият олиб борганида клубда Жасур Яхшибоев ва Бобир Абдихолиқов тўп тепганди.

Норчаев янги клубида Ислам Машуков, Александр Комиссаров, Андрей Мазурин ва Аршак Корян каби ҳужумчилар билан рақобатлашишига тўғри келади.

Маълумот учун, турли йилларда "Алания" сафида Игорь Шквирин, Геннадий Денисов, Бахтиёр Ашурматов, Даврон Файзиев, Павел Бугало, Миржалол Қосимов, Андрей Фёдоров, Марат Бикмаев ва Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишган. Демак, Ҳусайн Владикавказ клубида ўйнайдиган ўнинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади.


Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика