Latest news

15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  0 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  5 14:40"Олимпик" посбони, бразилиялик инсайд, нигериялик ҳужумчи. Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси  1 14:28"Реал" "Боруссия"га 4,5 млн евро тўлайди  3 14:00Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!  10 13:58Абдихолиқов хет-трик қайд этган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 13:36"Ювентус" "Лацио" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:08Англиянинг икки клуби "Лион" хавбекига қизиқмоқда  0 12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  4 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  0 11:48"Бавария" "Байер" ҳимоячисини сотиб олишга яқин  1 11:20Италия ҳимоячиси Евро-2024да қатнашолмайдиган бўлди  5 11:00Суперлига. «Андижон» — «Пахтакор» учрашувига қанча мухлис ташриф буюрди?  16 10:55Тарихда шу кун. "Қассоб" Нишимура ва манзилга етиб келган Абрамов  13

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик" News

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик"

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:


"Биринчи ўйинлар ҳар доим ҳаяжонли бўлган. Шунга қарамай, ғалаба қозонишни уддаладик. Кўпроқ гол уришни хоҳлагандик. Гувоҳи бўлганингиздек, шунга яраша вазиятлар ярата олдик. Аммо қизлар реализация борасида оқсашди. Кейинги ўйинларгача бунинг устида ишлаймиз.

— 2-тур баҳслари эртага ўтказилади. Қизлар тикланишга улгуришадими?

— 24 соат менимча етарли бўлса керак. Бугун аксар етакчиларга кўпроқ дам бердик. Агар ўйин Эрон билан бўлса, тўртликлар бошқача шаклда бўлиши мумкин эди. 

— Ўзбекистон бор потенциалини кўрсатдими?

— Йўқ. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Биринчи ўйин бўлгани учун баъзи хатолар ҳам кўзга ташланган бўлиши мумкин. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.

— Голларнинг аксари биринчи бўлимда киритилди...

— Чунки танаффусдан кейин рақибимиз ўз хатоларини англади ва пастроққа тушиб ҳимояланишни бошлади.

— Залда мухлислар кўпайишини хоҳлармидингиз?

— Албатта. Келаси баҳсларга кўпроқ ишқибозларни кутамиз. Чунки уй ўйинларида бу жамоага жуда қўл келади ва мунтазам олдинга боришга ундайди.

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Умида Зоирова жамоа номидан келаси ўйинларда янада сифатлироқ футбол кўрсатилишини ваъда қилди:

"Ўйин аввалида бироз қийналдик. Кейинроқ тайёрлаган режаларимизнинг барчасини амалга ошира олдик. Биринчи ўйин бўлгани учун бироз қийналган бўлишимиз мумкин. Лекин кейинги ўйинларда янада сифатлироқ ўйин кўрсатишга ваъда берамиз".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика