Latest news

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

"Қўқон-1912"га янги раҳбар тайинланди News

"Қўқон-1912"га янги раҳбар тайинланди

Қўқонликлар клубида йиғилиш бўлиб ўтди.


Унда Қўқон шаҳар хокими Маъруфжон Азамович Усмонов иштирок этди. Йиғилишда шаҳар хокими сўз олиб шундай деди:

"Қўқон-1912" жамоаси ватанимизнинг энг тарихий жамоаси эканлиги унутмаслигимиз лозим. Қўқонда одамлар футболни яхши кўришади. Жамоанинг натижалари одамларимизнинг кайфиятига ўз таъсирини ўтказади. Шунинг учун ҳурматли мураббий ва футболчиларимиз ўтган мавсумдаги натижани эсдан чиқариб янги мавсумга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўриш лозим. Биз бу борада бош мураббий Даврон Файзиевга ишонамиз. Энг аввало, мағлубиятлардан руҳан синмасдан яна қадни баланд кўтариб олдинга қараб, янги мақсадалар сари интилмоқ лозим. Жамоага янги ҳомийлар бириктирилиш масаласи яқин кунларда ҳал бўлади. Биз сизларга қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз. Ишонаманки, Даврон Файзиев бошчилигида жамоамиз Суперлигага шу йилнинг ўзидақ қайтади. Бу йўлда сизларга куч-қувват, шижоат ва соғлиқ тилайман".



Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.  Шу кунга қадар жамоа маркетинг ва матбуот хизмати раҳбари, маркетинг бўйича директор лавозимларида фаолият олиб борган Акрамжон Мамадалиев "Қўқон-1912" жамоасининг вице-президенти этиб тайинланди.  



Жамоанинг янги раҳбари шаҳар хокимига билдирилган ишонч учун катта миннатдорчилик билдириб, бу ишончни оқлаш учун тинимсиз меҳнат қилишга тайёр эканлигини маълум қилди ҳамда жамоа аъзолари бир оила бўлиб бирлашган ҳолда олдинга қўйилган мақсад сари олға интилишларини таъкидлаб ўтди.  Йиғилишда жамоа бош мураббийи Даврон Файиев ҳам сўз олди. Бош мураббий шаҳар хокимига ташриф учун раҳмат айтиб, қилинган эътибордан хурсандлигини билдирди ҳамда мана шундай учрашувлар тез-тез бўлиб туриши жамоа аъзоларининг кайфиятини кўтаришини таъкидлаб ўтди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика