Latest news

12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  4 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  2 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  3 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  9 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5

Расман: Аброр Исмоилов – "Навбаҳор" аъзоси! News

Расман: Аброр Исмоилов – "Навбаҳор" аъзоси!

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган "Навбаҳор" ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун жамоа сафига маҳоратли ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов қўшилди. "Лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаяннинг таклифига биноан "Навбаҳор" таркибига қўшилган футболчи 2 йиллик шартнома имзолади. 

Аброр Исмоилов 1998 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2016 йили "Нефтчи" клубида бошлаб 2018 йил якунига қадар фарғоналиклар сафида тўп тепган. Маҳоратли ярим ҳимоячи 2019 йили "Сурхон" (Термиз), 2020-2021 йилларда эса "Пахтакор" (Тошкент)да ўйнади. 

Аброр Исмоилов якунланган мавсумни "Нефтчи" (Фарғона)да ўтказиб, фарғоналиклар таркибида Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилди. 

Бундан ташқари, маҳоратли ярим ҳимоячи Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ўйнаган. 2019 йилдан буён миллий терма шарафини ҳимоя этиб келмоқда.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида Исмоилов "Навбаҳор" аъзосига айланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Наманган клуби Фарруҳ Икромов ҳамда Шаҳбоз Жўрабеков трансферини эълон қилган эди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика