Latest news

20:45"Барселона" ўз бош мураббийи билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 20:21"Манчестер Сити" дарвозабони Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 20:10Ўзбекистон Кубоги. ОКМК - "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  10 19:54Григорий Колосовский: "Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз"  1 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  3 18:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" "Навоий ФА" дарвозасига жавобсиз 9та гол урди  20 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 2:0  1 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" меҳмонда "Наманган ФА"ни таслим қилди  1 17:50МЮ Осимхен билан келишиб олди  2 17:29Хавьер Тебас: "АПЛ пул сарфлайди, инвестиция қилмайди. Ла Лига молиявий барқарор, бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди"  4 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   9 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  2 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  3 15:22"Қизилқум" 4 май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  1 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Эртага йигитлар пул учун эмас, мамлакат герби учун майдонга тушишади" News

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Эртага йигитлар пул учун эмас, мамлакат герби учун майдонга тушишади"

Эртанги Ўзбекистон – Қозоғистон ўртоқлик ўйини олдидан "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида қозоғистонликлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Қозоғистон термаси устози Магомед Адиев ва жамоа сардори Асхат Тагиберген қатнашди. 





Дастлаб Қозоғистон МТЖ Миллатлар Лигасидаги ажойиб иштирок учун табриклаб ўтилди ва бош мураббийга сўз берилди.

"Табрик учун раҳмат. Бизни қардошлик дербиси кутмоқда. Рақибни ҳурмат қиламиз. Қисфа фурсатда ишлаб чиққан тактикамизни қўллашга ҳаракат қиламиз".

Шундан сўнг Асхат Тагиберген гапириб ўтди. 

"Марказий Осиё дербиси бўлиб ўтади. Кўришмаганимизга анча йиллар бўлганди. Эртага қизиқарли учрашув гувоҳига айланамиз.



- Сизлар айтганингиздек, бу – дерби. Сизлар учун баҳс қанчалик принципиал аҳамиятга эга?

"Ҳар доим ютиш муҳим. Биз ғалаба қозониш учун шуғулланамиз, шуни устида ишлаймиз. Принципиаллик йўқ. Асосий базифамиз – ЖЧ саралашига тараддуд кўриш", – Магомед Адиев.



"Ҳар бир спортчи ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Клубдошим Игорь Сергеев билан бу борада гаров боғладик. Эртанги натижадан кейин барчаси ойдинлашади", – Асхат Тагиберген.



- Мураббийга савол Қозоғистон таркиби бўйича Миллатлар Лигасига жалб этилаётган футболчилар борасида эътирозлар кўп. Бунга қандай қарайсиз?

- Мен бунга табиий жараён сифатида қарайман. Ҳамма сиздан қониқса, бу ишлар яхши кетаётганини англатмайди. Энг катта эътирозни ўзимга ўзим қиламан, ҳамиша ўзимга савол бериб кўраман. Терма жамоамизнинг Миллатлар Лигасидаги иштирокига келсак, ҳаммаси яхши кечяпти. Эртанги учрашув орқали Европа чемпионати саралаш босқичига тараддуд кўришимиз лозим. Жиддий қарашимиз керак.

- Футболчига савол. Кўпчилик журналистларнинг фикрича, Ўзбекистон кўпроқ техникага таянади. Ўзаро солиштирилса, ўзбекистонликлар устун. Экспертлар ҳам шу фикрда. Бу борада қандай фикрдасиз?

- Биз ҳам ривожланиб боряпмиз ва бошқа даражада тўп тепяпмиз. Бунга Миллатлар Лигасида ҳам гувоҳ бўлиб турибсиз. Эртага муросасиз ўйин бўлиб ўтади. Кучли жамоа ғалаба қозонади.



- Мураббийга савол. Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйиндаги ғалаба учун мукофот пули ваъда қилинганми? Бундай мукофотлар ҳар бир ўйин учун ажратиладими ёки бу фақат Ўзбекистон билан муросасиз қарама-қаршилик учунми?

- Ҳар бир ўйиндан сўнг пул мукофоти белгиланади. Бу шу учун ажратилган махсус фонддан ажратилади. Миллатлар Лигаси ва ўртоқлик ўйинидаги суммада катта фарқ бўлади. Эртага йигитлар пул учун эмас, мамлакат герби учун майдонга тушишади. 



- Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон Миллатлар Лигаси қайси лигасидан ўрин олган бўларди – "C", "B" ёки бошқа? 

- Биз ҳали "B" лигада ўйнаб кўрмаганмиз. Ўзбекистон муносиб рақиб. Индивидуал кучли ўйинчилари талайгина, қанотлари ҳам зўр ишлайди. Ўзбекистон каби кучли рақибга қарши ўйнаш биз учун муҳим. Бу кучли ва кучсиз томонларимизни кўриб олишга хизмат қилади. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика