Latest news

14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми ёки йўқ қарорни ҳозир қабул қилиш керак. Кападзеда тажриба камдир, аммо..."  0 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  5 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  30 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  7 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  13 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  9 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  14 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  12

Рўзиқул Бердиев: "Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман! 90 дақиқа балки ундан ҳам кўпроқдир эътиборни йўқотмасдан ўйнадик. Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик ва қарши ҳужумда жудаям яхши ҳаракат қилдик. Иштиёқ, тактик ва жисмоний томонлама рақибдан устун келдик, шу сабабли ғалаба қозондик. 

- Баҳс аввлида Алиқулов ва Мозговой тўқнашиб кетганда қанчалик хавотирландингиз? 

- Улар ҳаводаги курашларда яхши ўйнашади. Биринчи навбатда иккаласи майдонни тарк этишидан қўрқдим. Сабаби "Пахтакор" иккинчи қаватда яхши ўйнайди ва Алиқулов бугунги баҳсда жуда зарур эди. Шукурки ўша вазият биз учун яхши тугади ва ҳар иккала футболчимиз тўлиқ ўйнади. 

- Матеус Лима Круз жамоага келганида кўп танқидларга сабаб бўлганди. Бугун эса анча фаол бўлди, унинг ўйинидан қанчалик қониқдиз? 

- Албатта бугун жамоага ёрдам берди, кўп меҳнат қилди. Тўғри Лима Круз бошида келганида жамоамиз ўйинига киришиб кетишига вақт керак эди. Жисмоний ҳолатини ҳам яхшилаб олишимиз керак эди. Бугун унинг ва барча футболчиларимнинг ўйинидан қониқдим. Бугун улар майдонда катта кўламдаги ишни бажаришди. Ҳимояда ҳеч қандай хатосиз ўйнадик. 

- "Пахтакор" сафидаги энг хавфли футболчи бу - Черан. Бугун унга деярли имкон берилмади. Ўйиндан олдин унга персонал тарзда ўйнаш топшириғи бормиди? 

- Черан, Банашак, Ҳамробеков ва Алижоновга персонал ўйнадик. Ҳамробековга қарши Бозоровни қўйдик, бу ўзини оқлади. Ҳамробеков бирорта ҳужум бошлаб бермади. Иккита марказий ярим ҳимоячи эса Черанни тўхтатиб қолишди. Ҳимоячиларимиз Банашакни яхши "ёпишди". 

- Жамоа босимга тайёрми? Энди мухлислар чемпионликни талаб қилишади. 

- Босимга йигитларимиз кўникиб боришмоқда. Руҳан ҳам ўсиб боришмоқда. Босим катта бўлган ўйинларда ҳаракат қилдик: бугун, ОЧЛ плей-офф, ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари. Йигитларимиз бу ўйинларда босимга бардош беришди.

- Кубок ярим финалида ҳам ўйнайсизлар. Ўша пайтга келиб иккаласидан бирини танлашга тўғри келиб қолмайдими?

- Албатта олдимизда ўйинлар бор, кубок ўйинлари ҳам бор. Захира имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланиб ҳар иккала фронтда охиригача курашамиз.

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика