Latest news

23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  3 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  3 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  48 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0

Расман: Ҳакамлар комиссияси "Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида ҳакам хато қилган деб топди News

Расман: Ҳакамлар комиссияси "Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида ҳакам хато қилган деб топди

Ўзбекистон Cоcа Cола Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувининг 85-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, "Қизилқум"нинг 21-рақамли футболчиси Орифхўжа Абдуҳолиқов тўп учун курашда "Навбаҳор" вакили Азим Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатмаган, аксинча дарвоза томон кетаётган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегиб, юқорига кўтарилиб кетган. Бу вазиятда футболчи қўлини юқорига кўтариб, ўз танасини нотабиий равишда катталаштириб, тўпнинг йўлини тўсган.

Ҳакам бу вазиятда Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатиб, "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилаши керак эди", - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин сайтимизда шу мавзуда Толибжон Қосимовнинг мақоласи чоп этилган эди>>>

"Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида футболнинг устидан кулишдими?!

 

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика