Latest news

20:20Про лига. "Арал" – "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  0 20:16Евро-2024. Украина – Бельгия. Асосий таркиблар аниқ!  1 20:10Евро-2024. Словакия – Руминия. Таркиблар аниқ  0 20:00Суперлига. "Андижон" – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)  18 19:30Про лига. "Машъал" – "Дўстлик". Онлайн томоша қилинг  0 19:29Суперлига. "Металлург" – "Насаф" (матнли трансляция)  12 19:04"Бавария" АПЛдан 60 миллионга футболчи сотиб олмоқда  0 18:26Евро-2024. Роналду Грузияга қарши майдонга тушадими?  5 17:283та қизил карточка кўрсатилган баҳсда "Олимпик" "Сурхон"ни мағлуб этди ГАЛЕРЕЯ  0 17:06Италиялик журналист Шомуродовнинг келажаги ҳақида маълумот берди  5 16:46Роналдо: "Ҳозирги футбол жуда зерикарли"  6 15:57"Майну Англиянинг кейинги ўйинида асосий таркибда бўлишига ишончим комил"  1 15:50Копа Америка. Чили - Аргентина 0:1, Лаутаронинг ягона голи Аргентинага ғалаба келтирди  1 15:16Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!  20 14:15ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак  12

⚡️ Шомуродов Европа Лигаси финал раундида гол урган нечанчи ўзбекистонлик? News

⚡️ Шомуродов Европа Лигаси финал раундида гол урган нечанчи ўзбекистонлик?

Бироз олдин, Европа Лигаси 2022/23 йилги мавсум гуруҳ босқичидан ўрин олган дастлабки тур учрашуви “Лудогорец” ҳамда “Рома” ўртасида бўлиб ўтди.

Европа Лигаси. "Рома" "Лудогорец"га мағлуб бўлди. Шомуродов эса 67-дақиқада майдонга тушиб мавсумдаги илк голини урди!

Ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Римликлар сафида Элдор Шомуродов 2-тайм ўрталарига яқин Андреа Белоттининг ўрнига майдонга чиқди ва жамоа сардори Лоренцо Пеллегринининг узатмасидан кейин рақиб дарвозасини боши билан чиройли тарзда ишғол этди.

Шу вақтгача ўзбекистонлик футболчилар (маҳаллийлаштирилганлари билан бирга) орасида Миржалол Қосимов (1 та), Владимир Шишелов (1 та), Одил Аҳмедов (2 та) ва Владимир Маминов (1 та) Европа Лигаси (эски номи УEФА Кубоги) финал раундида тўп киритишга эришганди.

Қайд этиш жоизки, Шомуродов мусобақанинг саралаш босқичида ҳам гол урган. Бу 2020 йил “Ростов” сафида “Маккаби Хайфа”га (1:2) қарши баҳсда юз берганди. Шунингдек, квалификация раундида ўзбекистонликлардан Жафар Ирисметов (1 та), Улуғбек Бақоев (1 та), Александр Гейнрих (3 та), Марат Бикмаев (3 та), Одил Аҳмедов (1 та), Санжар Турсунов (1 та), Тимур Кападзе (3 та), Камолиддин Мурзоев (1 та) ҳам ўз номини ёздириб қўйишган.

Римликлар гуруҳ босқичидан ўрин олган 2-тур учрашувини 16 сентябр (23:59)да ўз майдонида ХИКга қарши ўтказади.

Аҳмедов, Шацких, Қосимов... Европа Лигасида ўйнаган ўзбек футболчилари

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика