Latest news

00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  19 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  6 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0

"Бунёдкор" Самарқандда "Динамо"ни кичик ҳисобда мағлуб этди News

"Бунёдкор" Самарқандда "Динамо"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Динамо" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.




Coca Cola Суперлигаси. 17-тур
ДИНАМО — БУНЁДКОР 1:2 (ТУГАДИ)

28 август. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 3210 томошабин.

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров. 

Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов. 

Захирадаги ҳакам: Шуҳрат Ражабов.

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Алишер Файзиев.

"Динамо": Милое Прекович, Михайло Йованович, Иброҳим Йўлдошев, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Тўлқин Эргашев (Ислом Шарипов, 46), Жўрабек Маннонов, Эркин Бойдуллаев, Абдужамол Исроилов, Марат Бикмаев (Фахриддин Алимов, 84), Элгужа Григалашвили, Евгений Чумак (Саҳоб Рашидов, 75).

"Бунёдкор": Суҳроб Султонов, Давронжон Эргашев, Жасур Ёқубов, Францис Нарх, Расул Йўлдошев (Умид Султонов, 88), Дмитрие Побулич (Билол Туплиев, 88), Жасур Ҳакимов, Муҳаммадсафо Фозилов, Умарали Раҳмоналиев (Аваз Ўлмасалиев, 76), Суҳроб Иззатов, Иброҳим Томива (Усмонали Исмоналиев, 32).

Голлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 25 - 1:0. Усмонали Исмоналиев, 57 - 1:1. Дмитриe Побулич, 62 - 1:2.

Фойдаланилмаган пенальти: Умарали Раҳмоналиев, 65.

Огоҳлантиришлар: Эркин Бойдуллаев, 85. Давронжон Эргашев, 88. Суҳроб Иззатов, 89.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

85. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Расул Йўлдошев ўрнига Умид Султонов, Дмитрие Побулич ўрнига Билол Туплиев тушди. 

84. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Марат Бикмаев ўрнига Фахриддин Алимов тушди. 

71. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Умарали Раҳмоналиев ўрнига Авазбек Ўлмасалие тушди. "Динамо"да Евгений Чумак ўрнига Саҳоб Рашидов тушди. 

64. ПРЕКООВИИИИИИЧ. Сербиялик дарвозабон пенальтини қайтарди. У биринчи даврадаги учрашувда ҳам буни амалга оширганди. 

63. ПЕНАЛЬТИИИИИИ. "Динамо" дарвозаси томон. Умарали нуқтада. 

62. ГООООООООООООООЛ. Побулич аниқ зарба билан "Бунёдкор"нинг иккинчи голини урди. 

55. ГООООООООООООООЛ. "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштирди. Усмонали Исмоналиев Прекович дарвозасини ишғол қилди. 

50. ГООООООООООЛ,ЙЎҚ. Жасур Ҳакимовнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат сифатида қайд этилди ва ҳисобга олинмади. Такрорий вазиятлар ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эканлигини кўрсатмоқда. 

46. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Тўлқин Эргашев ўрнига Ислом Шарипов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

45. Биринчи бўлим якунланди. 

44. Вадим Абрамов собиқ жамоасини жазоламоқда. Кўрамиз ҳисоб учрашув охиригача сақланиб қолармикин

41. Суҳроб Султонов жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Тўлқин Эргашев зарба муаллифи. 

41. "Бунёдкор" ўзига ўхшаётгани йўқ. Карпенко истеъфога чиқиши керакдир балки?

34. ЗАРБААААА. Побуличнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

32. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Иброҳим Томива ўрнига Усмонали Исмоналиев тушди. 

30. ЗАРБАААААААА. Томива ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Зарба хавфли чиқди. 

26. ЗАРБАААААА. Побуличнинг зарбаси хавфли чиққанди. 

25. ГООООООООООООООООООЛ. "Динамо" ўйиндаги кам сонли ҳужумларидан бирини голга айлантирди. Чап қанотдан ташкил қилинган ҳужумни Шоҳруҳ Абдураҳмонов голга айлантирди. Ҳимоячилар унга қаршилик кўрсата олишмади. Иброҳим Йўлдошев ажойиб узатма муаллифи. 

21. Тўп назоратидаги устунлик тўлиқ меҳмонларда. 

17. "Бунёдкор" футболчиси Жасур Ҳакимовнинг зарбасини Прекович ушлаб олди. 

14. Жамоаларнинг ҳужуми зарба билан якунланмаяпти. Хавфли вазиятлар кам.

Ўйин бошланди. 

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика