Latest news

10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  0 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  3 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  3 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  9

ОФК кубоги. "Сўғдиёна" марказий минтақа финалида "Хўжанд"ни йирик ҳисобда таслим этди News

ОФК кубоги. "Сўғдиёна" марказий минтақа финалида "Хўжанд"ни йирик ҳисобда таслим этди

ОФК кубоги Марказий минтақа финалидан ўрин олган "Хўжанд" — "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.


"Хўжанд" — "Сўғдиёна" 0:4

"Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги" стадиони. Хўжанд. 15:30

Ҳакамлар: Ким Хи Гон, Квак Син Сун, Кан Дон Хо (учаласи ҳам — Жанубий Корея)

Тўртинчи ҳакам: Че Сан Ёп (Жанубий Корея)

Назоратчи: Во Хуй Тхе (Вьетнам)

Голлар: Жасур Ҳасанов, 13 (0:1) (Шойқулов), Жасур Ҳасанов, 21 (0:2) (Норхонов), Шоҳруз Норхонов, 29 (0:3) (Денисов), Жавоҳир Қаҳрамонов, 79 (0:4) (Саломов)

"Хўжанд": 50. Шоҳруҳ Қирғизбоев, 5. Фирдавс Абдусалимов, 7. Элчибек Рашидбеков, 8. Эҳсон Бобоев, 18. Далер Ёдгоров, 19. Сергей Гаранза, 20. Самандар Очилов (9. Фируз Холматов, 83), 21. Фирдавс Чакалов (2. Дарвиз Изатшоев, 83), 62. Жаҳонгир Эргашев, 73. Алишер Баротов (4. Парвиз Боқиев, 33), 97. Сергей Цканьян (11. Жумабой Каримов, 83)

Захира: 16. Сухробхўжа Юсупов, 14. Тоҳир Маладустов, 15. Акбар Мадминов

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 6. Искандар Шойқулов, 10. Шоҳруз Норхонов (20. Баҳодир Насимов, 77), 11. Жасур Ҳасанов (17. Ҳусниддин Ғофуров, 62), 12. Хислат Халилов (5. Аюбхон Нўъмонов, 61), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (3. Диан Талхатов, 87), 26. Виталий Денисов, 31. Лука Чермел, 77. Даниел Насриддинов (39. Шавкат Саломов, 77), 93. Марко Колакович 

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 28. Самандар Мавлонқулов, 29. Азамат Юнусов, 32. Нодир Сойибов

Огоҳлантиришлар: Ёдгоров (69), Чермел (80), Цканьян (81)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ЎЗБЕК ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИНИ "СЎҒДИЁНА"НИНГ КЕЙИНГИ БОСҚИЧГА ЙЎЛ ОЛГАНИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди, мезбонлар ҳужумчисининг зарбаси эса дарвоза тўсинига тегиб, тарки майдон қилди.

89. Ғофуровнинг қанотдан узатган тўпини рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйиши учун Саломовнинг бўйи калталик қилди.

87. Ўзгариш: Талхатов Қаҳрамонов ўрнига учрашувни якунлаб қўядиган бўлди.

79. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жавоҳир Қаҳрамонов Саломовнинг узатмасидан кейин жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди.

78. "Сўғдиёна" таркибида яна икки ўзгариш: Баҳодир Насимов ва Шавкат Саломов Норхонов ҳамда Насриддиновни алмаштирди.

Ўйинда тўхталиш бўлган бир паллада трибуна юқорисида селофан пакетлар парвоз қилиб юрибди, шулардан бири кимнингдир бошига қўнди. Ҳалиги киши буни қаердан келганини англолмай осмонга тикилиб қолди. Футболчилар сув ичиб бўлишди, яна ўйинга қайтамиз.

69. Ёдгоров шунча қилган хатти-ҳаракатлари билан эмас, сариқ карточкаси билан бугунги ўйин тарихида қоладиган бўлди.

67. Иккала жамоа аъзолари томоқларини ҳўллаб олишмоқда.

66. Чакаловнинг нариги қанотга оширган тўпига етиши учун Абдусалимов камида Усэйн Болт бўлиши керак эди.

61. "Сўғдиёна" таркибида икки ўзгариш: Аюбхон Нўъмонов Хислат Халилов, Ҳусниддин Ғофуров Жасур Ҳасанов ўрнига майдонга тушди

60. ЗАРБА! Ҳасанов яна ўзидан ёш рақибларини ёш болалар сингари доғда қолдирди ҳамда марказдан очилиб бораётган Норхоновга пас берди, Шоҳрузнинг зарбасидан сўнг мезбонлар посбони оёқлари орасидан тўп ўтиб кетишига рухсат бермади.

55. Қаҳрамонов ҳам нариги қанотдаги шеригидан ўрнак олганча юриш амалга оширди, бироқ унинг шунча югургани бесамар якунланди.

49. "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси бўлар-бўлмас алдашга уриниш яхшиликка олиб келмаслигини Ёдгоровга исботлаб қўйди.

47. Ёдгоров чап қанотда Денисовдан қочиб кетди, кейин эса тўп Ёдгоровдан қочиб кетди.

46. Ана-мана дегунча, иккинчи бўлим ҳам старт олди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Бурчакдан узатилган тўп "қанот чиқариб", майдонни тарк этди, у футболчиларнинг оёқлари тагида қолишни истамади.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Сўғдиёна" футболчилари бемалол машғулотдаги сингари бир-бирлари билан тўп оширишмоқда, мезбонлар эса гўё натижа уларни қониқтирадигандай олдинга ҳаракат қилишмаяпти.

42. "Хўжанд" футболчисининг зарбасини дарвоза тўридан қўним топиши учун ён томондан кучли шамол эсиши керак эди. 

40. "Хўжанд" футболчисига ноаниқ зарба бергани учун чин қалбимиздан миннатдорчилик билдирамиз.

38. Ёдгоров югуришни бошлаб, бир рақибидан ўтди, икки рақибидан ўтди, охири майдон тугаб қолди.

36. Ҳасанов ёшлигини эслаб, рақиб ҳимоячиларини роса саргардон қилди, бироқ унинг пасидан сўнг Халилов мўлжални тўғри олиб, гол уришга ёшлик қилди.

33. "Хўжанд" таркибида ўзгариш: Баротов майдонни тарк этди, Боқиев майдонга туширилди. 

31. "Хўжанд" футболчиси рақибини алдайман дея у ёққа юрди-бу ёққа юрди, охири нима қилишни билмасдан ўзи алданди.

29. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Денисовнинг моҳирона узатмасини Норхонов ўта моҳирона якунлади.

Футболчилар чанқоқларини қондириб олишмоқда.

25. Гаранза рақиб дарвозаси қолиб, майдон атрофида ўрнатилган баланд дор (канат) йўлидан кимнидир "мўлжалга олди".

24. Чермел Ван Персининг Испания дарвозасига гол урган услубида ўз дарвозасини ишғол қилишига бир баҳя қолди.

23. "Сўғдиёна" футболчилари стандарт амалга оширишди, қайтган тўпга Халилов кафт билан пешонани ушлаб кузатадиган зарба йўллади.

21. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳасанов дублга эришмоқда!!!


20. Ёдгоров жаримадан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди, Митрович дастлаб ҳазиллашгандай тўпни қўлларидан чиқариб юборди, сўнгра ҳаммаси жойида дегандай, хотиржам тўпни эгаллаб олди.

19. Қаҳрамонов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо мўлжални олишда адашди.

17. Бурчак зарбасидан қайтган тўпга мезбонлар ярим ҳимоячиси мухлислари бошни чангаллайдиган даражада зарба йўллади.

13. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жасур Ҳасанов!!! Чап қанотдан ёриб кирган ярим ҳимоячи дастлаб рақибнинг икки ҳимоячисини "чанғи учишга" мажбур қилди, сўнгра кучли зарба билан дарвоза тўрига тарсаки берди. Тўп йўл-йўлакай Фирдавс Абдусалимовнинг оёқларига тегиб, дарвозага кириб кетди, эҳтимол, автогол бўлиши мумкин.


12. Ёдгоровнинг олисдан берган зарбасини Митрович бемалол ўтириб олганча ушлаб олди.

11. Насриддинов ва Ёдгоров майдон марказида тўқнашиб кетди. Вазият мезбонлар фойдасига ҳал этилди.

9. "Хўжанд" футболчиларида стандарт вазият юзага келди. "Сўғдиёна" ҳимоячилари фаоллиги эвазига вазият бартараф этилди. 

6. ЗАРБАЛАР! Бурчак тўпидан сўнг рақиб дарвозаси томон нечта зарба йўлланганини санаш учун бармоқларим етмай қолди, сўнггисини эса Норхонов йўллади, у дарвозани орқа томондан ишғол қилди.

5. ЗАРБА! Норхоновнинг зарбасига рақиб ҳимоячиси қалқон бўлди

3. Далер Ёдгоров уч нафар футболчисини алдаб ўтди, меҳмонлар уни йиқитишди, шундай бўлса ҳам, Ёдгоров йиқилар-йиқилмас, ҳаракатда давом этди.

2. Дастлабки дақиқаларда футболчиларга қараганда ҳакамнинг ҳуштаги фаоллик кўрсатмоқда.

1. "Сўғдиёна" футболчилари ўйинни бошлаб беришди.

Бугун "Хўжанд" футболчилари қизил-оқ чизиқли футболкада, "Сўғдиёна" ўйинчилари эса тўлиқ оқ рангли либосда ҳаракат қилишади. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Куни кеча "Хўжанд"нинг бугун асосий таркибда ўйинни бошлайдиган футболчилари Фирдавс Абдусалимов ҳамда Самандар Очилов бугунги баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Қолаверса, жиззахликлар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов жамоаси бугунги тўқнашувга буткул тайёрлигини таъкидлади.

Жамолар ўйинолди чигалёзди машғулотларини амалга оширмоқда.

Ушбу стадион Сирдарё дарёсининг шундоқ рўпарасида жойлашган экан, бир тарафдан кенг дарё, бир тарафдан эса пурвиқор тоғлар кўзга ташланиб туради. Қолаверса, майдон атрофида дор (канат) йўли ўрнатилган бўлиб, мабодо, трибунада мухлислар тўлиб-тошиб, билет етмай қолган тақдирда, ушбу аттракцион ичида ҳам бемалол ўйинни томоша қилиш мумкин экан. Албатта, учрашув вақти кўпчилик учун ноқулай вақтга белгиланганига қарамай, кўпгина томошабинлар стадионга ташриф буюришда давом этмоқда.

Бугун оммавий вазн ташлаш маросими бўлса, ажабмас. Нафақат, футболчилар, балки биз ҳам ушбу жараён иштирокчиларидан биримиз. Ўйлаймизки, ўй ҳароратининг олдида шаҳардаги ҳарорат ҳеч нарса бўлмай қолади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Айни дамда Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб турибмиз. Қуёш бобонинг кайфияти чоғ бўлишига қарамай, "Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионидан бевосита учрашувни матнли кўринишда эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика