Latest news

12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  0 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  0 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  7 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  4 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  17 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  25 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4

Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида кучлар тенг келди News

Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида кучлар тенг келди

Футзал бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунланди.


Ўзбекистон — Тожикистон 4:4

Жиззах. "Сўғдиёна" спорт мажмуаси. 19.00

Ҳакамлар: Анатолий Рубаков, Умид Пўлатов, Эркин Зиёвиддинов

Хронометрист: Жаҳонгир Аллаев

Назоратчи: Шерқул Аллаев 

Голлар: Дилшод Раҳматов (7), Ихтиёр Ропиев (10), Ҳусниддин Нишонов (19), Илҳом Ҳамроев (31) — Умид Қўзиев (19), Баҳодир Хўжаев (25), Идрис Ёров (30), Дилшод Саломов (33)

Ўзбекистон: 12. Равшан Элибоев, 2. Анасхон Раҳматов, 3. Машраб Одилов, 7. Дилшод Раҳматов, 10. Акбар Усмонов

Захира: 1. Рустам Умаров (с), 4. Ихтиёр Ропиев, 5. Музаффар Аҳаджонов, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 9. Давлат Ибрагимов, 11. Шаҳрам Фаҳриддинов, 13. Аслбек Исроилов, 14. Ҳайрулла Солиҳов, 15. Қосимжон Сафаров, 17. Далер Эшонқулов

Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов

Тожикистон: 1. Муродилло Алиқулов, 8. Баҳодир Хўжаев, 9. Рустам Ҳамидов, 11. Иқбол Васитзода, 12. Умид Қўзиев

Захира: 3. Мирзораув Умаров, 4. Насратшо Исмоилов, 5. Абдуқаюм Умаров, 6. Идрис Ёров, 7. Шавкат Ҳалимов, 10. Некруз Алимахмадов, 13. Бахтиёр Солиев, 14. Дилшод Саломов (с), 15. Худобахш Мирзоев, 16. Жамшед Файзиев, 2. Фируз Бозмамадов

Бош мураббий: Пайрав Ваҳидов


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Кўп бора эшитганимиз, дўстлик ғалаба қозонди. 

39. Кетма-кет икки зарба берилди, аммо тўп дарвозадан жой олишни истамади.

39. Раҳматовга нисбатан қўполлик ишлатилди, сўнгги имконият. 

Вақти-вақти билан таркиблар алмаштирилмоқда. Эҳтимол, анча вақтдан буён оёғи тўп кўрмаган киши мана бу йигитлар сингари ҳаракат қилганида, захирага олингач, скамейкада эмас, шифохонада ўтирган бўларди.

38. Шаҳрам Фаҳриддинов дастлаб хатога йўл қўйди, кейин уни ўзи тўғрилаб, олдинга борди ва зарба ҳам йўллади, аммо рақиб посбони абжирлик қилиб қолди.

36. Тожикистонлик футзалчининг зарбаси Анасхон Раҳматовнинг кўксига замбарак ўқи мисоли тегди, аммо забардаст ўйинчимиз бу зарбадан сўнг "қилт" этгани йўқ.

35. Тезкорлик билан олдинга борган Умид Қўзиев тўпга етолмади, оёқ тормози билан бир амаллаб тўхташга ҳаракат қилиб, тўрга илинган балиқ мисоли майдон ортига ўрнатилган тўр билан туташди.

34. Музаффар Аҳаджонов рақибини алдашга уриниб кўргандан сўнг қайта бундай ҳаракат қилмасликка ўзига сўз бергандир.

Ҳозирги натижа биз учун "Лазги"га рақс тушадиган кайфиятда бўлмаса-да, ҳордиқ чиқариш учун қизиқарли руҳда ўтмоқда.

33. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Дилшод Саломов тарози палларини яна тенглаштирди.

32. Рустам Умаров яна бир бор ўз маҳоратини намойиш этганда, рақиб зарбасини бартараф этди.

32. Баҳодир Хўжаев иложсизликдан тўпни ҳеч ким кутмаган тарзда тепиб юбордими ёки жаҳл устидами, бизга нима, муҳими аут ишлаб олдик.

31. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамроев вакилларимизни яна олдинга олиб чиқди!

30. Рустам Умаров тасвирга олишга арзигулик сейв амалга оширди.

30. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Афсуски, ҳисоб тенглашди.

28. Давлат Ибрагимовнинг зарбаси унинг пешонасини ушлашига сабаб бўлди.

27. Некруз Алимахмадовдан "эҳҳэ" деган зарба. Бу даражада ноаниқ зарба йўллаш ҳам осонмас, бунинг учун анча меҳнат қилиш керак. Зарбанинг кучлилигидан майдонга ўрнатилган жарвоза ҳам оёқ чиқариб қочиб қолишга урингандек кўринди, аслида зарбага бироз аниқлик етишмади.

25. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Баҳодир Хўжаев дарвозабонининг бошлаган ҳужумини боши билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди.

24. Иккинчи бўлимда жамоалар эҳтиёткорликка урғу беришмоқда, шунга қарамасдан, иккала жамоада ҳам етарлича хатолар кўзга ташланмоқда.

22. Рустам Умаровнинг узатмасига етиш учун Музаффар Аҳаджонов "Spider men" бўлиши талаб этиларди.

21. Иккинчи бўлим бошланди. Яна бир тайм давомида дарвоза тўрларининг тўплар томонидан "калтакланиши"ни кузатамиз.


Биринчи бўлим якунланди! Бироз тин оламиз.

19. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳусниддин Нишоновдан ўта тезкор жавоб!

19. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Умид Қўзиев ахийри мақсадига эришди.

18. Посбонимизга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳисобда ортда бораётган меҳмонлар ҳеч бўлмаганда фоллар бўйича олдинлаб кетмоқчи шекилли.

17. Тожикистонликлар чап қанотда фаол ҳаракат қилишмоқда. Умид Қўзиев ҳам фаол ҳаракат қилганди, унга ҳам омад, яна алламбалолар етишмади.


Қуёш темирни ҳам эритиб юборай деяётган бир паллада ҳақиқий ишқибозлар эринмасдан ўйинга ташриф буюришган.

16. Раҳматовнинг узатмасини шериги хотиржам қабул қилмоқчи эди, аммо рақиб футболчиси бекиниб турган милиционер амаки сингари "лоп" этиб, унинг ортидан чиқиб, тўпни олиб қўйди.

15. "Кавказ асираси" фильмидаги Шурикнинг фикрига қўшимча қилмоқчиман, "Илтимос, секинроқ ҳужум қилинглар, ёзиб олай"

14. Анасхон Раҳматов ҳаводан оширилган тўпга кучли зарба берди, Муродилло Алиқулов машғулотларда ёмон ишламаганини кўрсатиб қўйди.

13. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ихтиёр Ропиев орадаги фарқни иккитага оширди.

Айтганча, Ўзбекистон - Тожикистон учрашувини спорт 2 яъни uztv мобил иловаси ёки uztv.tv сайтида онлайн томоша қилишингиз мумкин. 

Сабаб: ЎФА Биринчилиги финал учрашуви спорт телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

10. Рақиб футболчилари прессинг ташкил этишди, оқибатда тўп билан вакилларимиз хайр-хуш қилишди.

8. Рустам Ҳамидов рақибини чиройли тарзда алдаб ўтиб, дарвозани нишонга олиб кўрди, аммо аниқлик бобида адашди. тожикистонлик футболчи мактаб даврида ҳаммаёғини чанг қилиб, копток тепмасдан, математикадан уйга вазифаларни ҳам онда-сонда бажариб турганда, ҳозир эҳтимол голни нишонлаб, устозига миннатдорчилик билдириб қўйган бўларди.

7. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дилшод Раҳматов Акбар Усмоновнинг пасини ажойиб тарзда якунлаб, ҳисобни очди!


7. Машраб Одиловдан чиройли зарба, дарвозабон эса чиройли гол бўлишини барбод қилди.

6. Бахтиёр Солиевнинг, унга қўшилиб, майдон поли ҳам додлагандек эшитилди қулоқларимизга. Ахир полга ҳам осон эмас камида 80 килограмм тошни кўтарадиган ўйинчининг тагида қолиш.

5. Тожикистонликлардан яна бир зарба! Агар бу ерда футбол дарвозаси бўлганда, тўп дарвоза тўридан ўрин олган бўларди.

5. Тезкор баҳс гувоҳига айланган сайин ўйинчиларнинг машғулот пайти бош тана аъзосини нега у ёндан-бу ёнга айлантириб туришини ҳис қилгандекман.

3. Иккинчи рақамдаги Анасхон Раҳматов рақамига лойиқ баҳога яраша ҳаракат қилиб, тўпни олдириб қўйди. Оқибатда, рақиблар яна бир зарба йўллашди.

2. Меҳмонлар яна икки хавфли ҳужум ташкиллаштиришди. Тожикистонлик футзалчилар ҳам Жиззахга катта тайёргарлик билан ташриф буюрган, фақатгина Жиззах сомса тановвул қилгани эмас.

1. Дастлабки зарба тожикистонликлар томонидан йўлланди, дарвозабонимиз ўз ўрнида.

Фикрларимни ёзиб тугатмасимданоқ ўйин бошланиб кетди. Начора, дилимда фолиб кетган гапларимни қайтариб олиб кетаман.

Ассалому алайкум, яшил майдон билан бир қаторда унинг "укаси" бўлган футзалнинг чинакам ишқибозлари! Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон футзал терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. Ушбу жамоалар ўзаро уч маротаба назорат баҳсларида майдонга тушишади. Қолаверса, яқинлашиб келаётган Кувайтда ўтказиладиган Осиё чемпионатида ҳам мазкур жамоалар бир гуруҳдан ўрин олишган. Демак, қитъа миқёсидаги турнир олдидан жамоалар учун бир-бирларини ўрганиш имконияти мавжуд.

Гарчанд ёпиқ иншоотда ўтказиладиган ушбу спорт турини барча кузатиб бормаса-да, дўст-биродарлар, ошна-оғайнилар билан йиғилганча, сунъий қопламали майдонда тўп тепмаган кишилар камдан-кам бўлса керак.

Унинг завқи ҳамда машаққатини жиллақурса бир соат давомида тўп тепган киши яхши билади. Мунтазам шуғулланиб юрмаган кишининг қуввати бу майдонда бир неча дақиқага етиши мумкин. Ундан буёғига эса забонимиз раққоса қизларнинг соч толалари даражасидаги узунликгача етиб қолади. Мана бу йигитлар эса бир неча эмас, роппа-роса 40 дақиқа давомида тер тўкишлари керак бўлади.

Албатта, профессионал футзал биз кўча-куйда ўйнайдиган кўринишдан фарқ қилади ва ўзига яраша завқ-у шавқ бағишлайди. Бугунги ўйиндан ҳам жизғанак қуёш остида сувга сакраганда олган роҳат сингари мароқ оламиз, деган умиддаман.

Учрашувни кузатиш учун Жиззахдаги аренага ташриф буюрдик. Бугун футболчиларимиз қандай ўйин намойиш этишса ҳам розиман, фақатгина тўп билан мени нишонга олишмаса бўлгани.

Тожикистон футзал терма жамоаси ФИФА рейтингида 54-ўринни эгаллаб турибди. Қўшниларимиз Осиё чемпионатида 10 марта қатнашишга муваффақ бўлган. Уларнинг энг яхши натижаси чорак финал ҳисобланади (2007). Жамоа футболчилари, асосан, маҳаллий чемпионатда тўп тепади. Жорий йиғинга бош мураббий Пайрав Воҳидов 18 нафар футзалчини чақирган.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика