Latest news

23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  12 22:56Миллатлар лигаси. Испания - Франция баҳси асосий таркиблари маълум!  13 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  587 22:09ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум қилинди  4 21:33Иван Шабаров: "Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қилгандир"  4 21:14Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионати йўлланмаси Ўзбекистонда футболнинг ривожига жуда катта ҳисса қўшади"  0 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия курашишда давом этади, Хитой учун барчаси тугади  1 20:20ЖЧ-2026 саралаши. B ва C гуруҳидаги муҳим ўйинлар асосий таркиблари маълум қилинди  2 20:15Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Россияга имкониятни бой берди  15 19:05Ламин Ямаль яна бир соврин ютди  1 18:33Фабрицио Романо: "Сити" "Вулверхэмптон" ҳимоячисини 40 миллион еврога сотиб олмоқда  4 18:19ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида Японияни мағлуб этди  10 16:21Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади  2 16:10Игорь Сергеев: "Фақатгина ўзимизга керакли натижани қайд этиш ҳақида ўйлаяпман"  24 15:50Осиё Кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистоннинг имкониятлари юқорироқ"  5

Тимур Кападзе: "Ўз олдимизга қўйган мақсадимиз сари охиригача ҳаракат қилдик" News

Тимур Кападзе: "Ўз олдимизга қўйган мақсадимиз сари охиригача ҳаракат қилдик"

Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган драматик баҳсдан сўнг вакилларимиз бош мураббийи Тимур Кападзе ва жамоа сардори Жасур Жалолиддинов фикрлари билан ўртоқлашишди.

- Қизил карточка ўйинга қандай даражада таъсир қилди? (савол ҳам мураббий, ҳам футболчига)

"Авваламбор, халқимизни ғалаба билан тақдирлайман. Улар бизни охиригача қўллашди. Қизил карточка кутилмаган ҳолат бўлди. Эрта 10 киши бўлиб қолганимиз катта қийинчилик туғдирди. Шундай бўлса ҳам йигитлар руҳан синиб қолишмади, бунинг учун уларга раҳмат. Асосийси, ғалаба қозондик", – деди Кападзе.

"Мураббийимнинг гапларига қўшилган ҳолда шуни айтаманки, бугун стадионда тил билан таърифлашга ожиз атмосферани кўрдик. Худди Европа Чемпионлар Лигасига ўйнагандек бўлдик. Қизил карточка катта таъсир ўтказди. Бу бизни қандай кучли эканимизни кўрсатишга сабаб бўлди. Шундай ўйинлар орқали катта тажриба оламиз. Яна бир бор бизни ажойиб қўллаб-қувватлаб турган томошабинларга ташаккур айтамиз", – деди Жалолиддинов.

- Ярим финалда қайси жамоа тушишини хоҳлайсиз?

- Япония ҳам, Жанубий Корея ҳам кучли. Лекин бу тақдирга боғлиқ. Ким кучли бўлса, ўша билан тўқнаш келамиз. Иккала жамоага ҳам омад тилаб қоламан. 

- Араб ўйинини олдиндан биламиз. Йигитлар билан аввалроқ бунга тайёргарлик кўрилмаганмиди?

- Бу борада футболчиларга тушунтириш ишлари олиб борилади. Лекин ҳаммада ҳар хил руҳият, психология бор. Улар майдонга жанговор руҳда тушишади. Ўша вазиятда дарвозабонимизнинг ўзи бизнинг фойдамизга қўполлик ишлаб олиши мумкин эди. Бу биз учун катта сабоқ бўлди. 

- Неъматовнинг қизил карточка олгани кейинги ўйинда биз учун қанчалик катта йўқотиш?

- У жамоамиздаги етакчи футболчилардан бири. Унинг тажрибаси катталигини инобатга олсак, бу биз учун катта йўқотиш бўлади. Футболда жамоада 23 ўйинчи бўлади. Кейинги учрашувда захира дарвозабонимиз билан керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз. 

- Биринчи голдан кейин ва ҳисоб тенглаштирилган вақт орасидаги реакциянгизни тасвирлаб берсангиз ...

- Қизил карточка сабаб 1 киши кам бўлиб, қийин вазиятга тушиб қолдик. Йигитларга ишонар эдим. 11 киши бўлганимизда, бу ўйинда осонроқ ғалаба қозонган бўлар эдик. Ўз олдимизга қўйган мақсадимиз сари охиригача ҳаракат қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. 

- Ўйингача бўлган машғулот жараёнида экстра тайм ва пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрилганмиди?

– Албатта, кеча машғулот давомида пенальтилар сериясини машқ қилган эдик. Бунгача шогирдларимга ҳар қандай вазиятга тушиб қолишимиз мумкинлиги, барчасига тайёр бўлишимиз кераклиги ҳақида айтиб ўтганман. Тўғри, эрта қизил карточка олганимиз озроқ ҳаяжонга солган бўлса ҳам, бундай вазиятларга тайёрланган эдик. 

Rating: +60   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика