Latest news

08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  1 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  2 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  1 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  8 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  34

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси баҳсли вазиятлар юзасидан бир нечта қарор қабул қилди News

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси баҳсли вазиятлар юзасидан бир нечта қарор қабул қилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор футболчи ҳамда расмийларга нисбатан тартиб-интизом чоралари белгиланди.

Жумладан, Ўзбекистон Cоcа-Cола Суперлигасининг 2-тури доирасидаги «Пахтакор» – «Нефтчи» учрашувнинг 21-дақиқасида мезбонлар футболчси Аброрбек Исмоилов тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Қўмита ушбу ўйинга оид яна бир вазиятни ўрганиб чиқди. «Нефтчи» жамоасининг мухлислари учрашувнинг 21-дақиқасидан ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатишган ҳамда у томонга ҳар-хил буюмлар улоқтиришган. Шунингдек, «Нефтчи» мухлислари ўз жамоасининг 13-рақамли ўйинчиси Лутфулла Тўраев шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатишган.

«2022 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти»га мувофиқ футбол клублари ўзларининг томошабинлари (жамоа мухлислари) хулқи учун ҳам жавобгардир.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Нефтчи» футбол клуби келгусида шунга ўхшаш ҳолатлар такрорланишига йўл қўйилса, клубга нисбатан жиддий интизом чоралар қўлланилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилади.

Суперлиганинг ушбу туридан ўрин олган яна бир учрашув — «Қизилқум» ва «Бунёдкор» ўйинида меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов учрашувда мобил алоқа воситасидан фойдаланган. Бу билан у 2022 йилги мавсум Регламентининг 15.17-бандини бузган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шуҳрат Мақсудов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон Cоcа-Cола Суперлигасининг 3-тури доирасидаги «Олимпик» – «Пахтакор» учрашувида «Пахтакор» жамоасининг футболчиси Икромжон Алибоев ўйиннинг 12-дақиқасида тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 Биринчилигининг 3-тури доирасидаги «Металлург» – «Сурхон» учрашувининг 90+4-дақиқасида ҳакам томонидан қоидабузарлик сабаб ўйин тўхтатилади. Ушбу вазиятда мезбон футболчиси Муҳриддин Солохиддинов ётган ҳолатида рақиб ўйинчисининг бел қисмига зарба беради, бунга жавобан «Сурхон» жамоасининг футболчиси Камолиддин Ашуров ерда ётган рақибини оёғини босади. Бу вазиятни кўрган захирадаги «Металлург» жамоасининг футболчиси Хумоюншох Сайётов майдонга чиқиб, рақиб ўйинчисининг бўйнига зарба беради. Ҳакам уч футболчини ҳам қизил карточка билан майдондан четлаштирган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, ушбу уч футболчи — Муҳриддин Солохиддинов, Хумоюншох Сайётов («Металлург») ва Камолиддин Ашуров («Сурхон») 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ҳамда уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги саралаш учрашувлари доирасидаги «Андижон II» – «Дўстлик» баҳсининг 9-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Орзу Раззоқов рақиб ўйинчисининг юзига ургани ҳамда тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Унга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Яна бир учрашув — «Келес» ва «Арал» баҳсининг 15-дақиқасида «Арал» жамоасининг футболчиси Шамситдин Сағдуллаев рақиб ўйинчиси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика