Latest news

17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  3 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  4 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  4 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  9 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  17 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5

Суперлига старти: ким суперавтомобил, ким шалоқ арава бўлади News

Суперлига старти: ким суперавтомобил, ким шалоқ арава бўлади

Coca-Cola Суперлигасининг 2022 йилги мавсуми старт олиш арафасида турибди.

Қуръа кимнингдир енгил нафас олишига, кимнингдир дастрўмоли билан пешонасини артишига сабаб бўлган бўлса ажабланмайман. Тўғри, бу жараён қандай бўлишидан қатъий назар, барча жамоалар бир-бири билан тўнаш келиши табиий ҳол, бироқ узоқ муддатли таътилдан сўнг, қолаверса, таркиб жиҳатдан янгиланган жамоалар учун чемпионатни ўзи учун қулайроқ рақибга қарши бошлаган маъқулроқ. Келинг, жамоаларнинг дастлабки уч турдаги имкониятлари тўғрисида фикр юритамиз.

Пахтакор

Мамлакатнинг амалдаги чемпионлари кепкаларини осмонга ирғитаётган бўлиши мумкин, уларни дастлабки уч турда Про Лигадан қадам қўйган жамоалар кутиб турибди. Дастлаб Самарқандга сафар қиладиган “шерлар” 2-турда ўз майдонидаги илк баҳсни Про Лига чемпиони “Нефтчи”га қарши ўтказади. Учинчи синов эса Суперлига дебютанти “Олимпик”га қарши бўлиб ўтади. Таркибига қўшиб, мураббийини ҳам янгилаган “Пахтакор”ни қизиқарли баҳслар кутиб турибди. Тошкентликлар сўнгги уч мавсумдан буён кетма-кет уч турда ғалаба қозонмоқда. Кўрамиз, клуб титулни ҳимоя қилиш учун янги рақибларига қарши қандай кайфиятда бошларкан.


Сўғдиёна

“Пахтакор”дан фарқли ўлароқ, кумуш медаль соҳибларини Про Лигадан қадам ранжида қилган клубларнинг иккитаси кутиб турибди — “Нефтчи” ва “Олимпик”. Бироқ жиззахликлар хотиржамликка берилмаслиги керак, улар дастлабки учрашувини “Бунёдкор”га қарши меҳмонда ўтказади. Омадли ўтган ўтган мавсумнинг дастлабки уч турини жиззахликлар 7 очко билан бошлаганди. “Бўрилар”нинг бу сафар ов мавсуми қандай старт олишини кузатамиз.


АГМК

Янги мавсум олдидан сезиларли кучайишга эришган Миржалол Қосимов шогирдлари бу йил бронза медаль билан кифояланишга рози бўлишмаса керак. Олмалиқликлар ўтган мавсум дастлабки уч ўйинда 4 очко тўплаганди. Бу мавсум эса уларни стартда “Металлург”, “Локомотив” ва “Насаф” клублари кутиб турибди. 


Насаф

“Насаф” гарчи Суперлига грандларидан бири ҳисобланса-да, мавсум бошланиши уларни бошқалардан кўпроқ тер тўкишга мажбур қилади. Бир тарафдан, қаршиликларни ОЧЛ саралаши, бошқа тарафдан янги мавсум кашфиёти бўлиши кутилаётган “Навбаҳор”, ўтган мавсумга нисбатан кўпроқ куч тўплаган АГМК, шунингдек, “Металлург”га қарши тўқнашувлар кутиб турибди. Қизиқ томони, “Насаф” учун ўтган мавсум старти ҳам бу йилгисига ўхшаб мураккаб бошланган. АГМК ва “Навбаҳор” билан муроса кўчасини танлаган “аждарлар” бўлажак чемпионларга имкониятни бой бериб қўйганди.


Бунёдкор

Ўтган мавсумни бор-йўғи кучли бешликда якунлган “қалдирғочлар” кўкламда қай тариқа парвоз қилиши ўзларига боғлиқ. Пойтахи клубини илк турда “Сўғдиёна”га қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Шунингдек, клуб ушбу мавсум “Тошкент жамоаси”га айланган “Қизилқум” ҳамда яна бир ҳамшаҳари "Локомотив"га қарши кураш олиб боради. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари ўтган мавсум дастлабки уч турда 6 очко жамғаришга муваффақ бўлганди. Бу сафарга стартдаги рақиблар эса анойи жамоалардан эмас. Кўрамиз, “кўклам элчиси”нинг парвози қанчалик юқори бўларкан.


Локомотив

“Темирйўлчилар”нинг чемпионлик бекатига сафарига ҳам салкам беш йил муддат бўлиб қолди. Бироқ уларнинг натижалари йилдан-йилга ортга кетмоқда. Гарчанд сўнгги мавсумда аввалгисига қараганда юқорироқ поғонани қайд этганига қарамай, бу натижа улар учун қониқарли бўлмаслиги аниқ. Янги мавсумда клубдан камида “Афросиёб” бўлиш талаб этилади.


Навбаҳор

Самвел Бабаян қўмондонлигидаги буткул модернизация қилинган “лочинлар”нинг ҳатто чемпионлик учун курашиши тахмин қилинмоқда. Таркибни сезиларли равишда кучайтиришга эришган наманганлилкарни дастлабки уч турда “Насаф”, “Сурхон” ва “Қўқон-1912” жамоалари кутиб турибди. Одатда, турнир старти омадсиз якунланадиган клуб бу йил нохуш анъанага чек қўйишга ҳаракат қилса, ажабмас.


Қўқон-1912

Турнир жадвали, асосан, ўрталиқда юрадиган водий жамоаси бу йил тиш-тирноғи билан қуролланмаса, ушбу мувозанатни ҳам қўлдан чиқариши мумкин. Қўқонликлар ўтган мавсум дастлабки беш ўйинни мағлубиятсиз ўтказганди. Бу йил эса Про Лигадан катта умидлар билан чиққан “Нефтчи”, “Олимпик” ҳамда биз юқорида тилга олган “Навбаҳор” рақибига бундай шарт-шароит яратиб бермаса керак.


Қизилқум

Ҳар йили номдор ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олиб шов-шув кўтарадиган навоийликлар натижага келганда “тилини тишлаб қолади”. 2016 йилда 6-ўринни қўлга киритганини инобатга олмаганда, жамоа, асосан лигада жон сақлаш учун курашиб келган, буни натижалардан ҳам билиб олиш мумкин. Рақибини ҳам ўзини ҳам ранжитишни истамайдиган “Қизилқум” ўтган дастлабки тўрт ўйиннинг учтасида муроса кўчасини танлаган. Мавсум стартини Олмалиқда ўтказиб турадиган клубга Тошкентнинг “Локомотив”, “Бунёдкор” жамоалари ҳамда Суперлигага йўлланма олган “Динамо” рақиблик қилади. Узоқ йиллардан сўнг жамоага янги бош мураббий тайинлаган “кончилар”нинг мақсадлари ҳам янгича бўлиши табиий, албатта.


Металлург

Бекобод клуби ҳақида ҳам олдиндан бирор нарса айтиб бўлмайди. Бир қараса, жамоа кучли бешликдан ўрин олади, яна бир разм солганда жон сақлаб қолиш учун курашади. Асосан, рейтинг ўрталиғини кадастр қилиб олган клуб дастлабки турда анча тер тўкишига тўғри келади. Дастлаб АГМК, кейин “Насаф”га қарши рўбарў келадиган “Металлург” ўтган йили дастлабки турданоқ кайфиятини бузган “Сурхон”дан реванш олишга ҳаракат қилиб кўради.


Сурхон

Сурхондарё клуби ҳам сўнгги икки йилдан бери лигада зўрға жон сақлаб қолмоқда. Бу йилги “йиртқич” рақиблар эса уларни аяб ўтиришмайди. Мавсум бошланмасидан бир қатор муаммолар гирдобида юрган клубни дастлабки уч турда “Олимпик”, “Навбаҳор” ҳамда “Металлург” кутиб турибди. Жамоа курашга жиддийроқ бел боғламаса, келгуси йилда Ўзбекистон иккинчи даражали мусобақасига йўл олиши мумкин.


Нефтчи

Суперлигага қадам ранжида қилган жамоаларга ҳам етиб келдик. Ўзбекистоннинг иккинчи даражали лигаси ғолиби машаққатли баҳслар билан иштирокини бошлайди. Дастлаб, бироз енгил тин олиш учун ўз вилоятдоши “Қўқон-1912” билан куч синашадиган фарғоналиклар кейинги икки баҳсни мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳамда иккинчи ўрин соҳибига қарши курашади. 


Динамо

Тақдир тақозосини қарангки, Про Лига клублари учун қуръа натижаларига кўра мусобақа старти қовоқларининг уюлишига сабаб бўлгандир эҳтимол. “Динамо” ҳам Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки икки ўрин соҳибига қарши оғир ўйинлардан сўнг қўшнилари Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади. Икки йиллик саргузаштлардан сўнг юқори элитага қайтган самарқандликлар яна пастга шўнғишни истамаса керак ҳар ҳолда.


Олимпик

Кутиб олинг, Суперлига дебютанти. Темур Кападзе бошчилигидаги жамоа гарчанд ёш футболчилардан ташкил топган бўлса-да, исталган жамоага бошоғриқ бўла олади. Қолаверса, мавсум аввалида жамоа сафига Суперлиганинг бир неча жамоаларидан футболчилар келиб қўшилди. Юқоридаги икки шеригидан фарқли равишда “Олимпик” мусобақани нисбтан эркинроқ бошлаш имкониятига эга. “Сурхон”га қарши тарихий учрашувини ўтказадиган пойтахт клуби кейинчалик “Қўқон-1912”га қарши ўйинга сафар қилади. “Пахтакор” билан эса ўтган йили Ўзбекистон кубоги чорак финалида мардонавор курашгани ёдингиздан чиқмаган бўлса керак. Умуман олганда, жамоадан ҳамда таркибдаги футболчилардан умидларимиз катта.


О.А

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика