Latest news

20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  1 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  7 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  14 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12

Мағлубиятга лойиқ бўлмаган Тибо Куртуа... News

Мағлубиятга лойиқ бўлмаган Тибо Куртуа...

Тунда Парижда ПСЖ ҳақли равишда "Реал" устидан ғалаба (1:0) қозонди.

Ўзига хос парадокс — ўйиндан келиб чиқсак, ПСЖ ютиши керак эди, лекин шу билан бирга Куртуа майдонни мағлуб сифатида тарк этишга лойиқ эмасди. 

Агар "Мадрид" сафида мағлубиятга лойиқ бўлмаган биргина футболчи бўлса ҳам, у шубҳасиз Тибо Куртуа бўлади. Ҳа, Милитао, Каземиро ва балки Алаба ҳам яхши ўйин ўтказгандир, аммо Куртуа улардан бироз яхшироқ ўйин ўтказди. Сўнгги сониялардаги Мбаппенинг голи бельгияликнинг хизматларини йўққа чиқара олмайди. Ким билади дейсиз, агар дарвозада Куртуа бўлмаганида ҳисоб бошқачароқ кўриниш олармиди...

Ўйин давомида ҳатто Лео Месси ижросидаги пенальтини ҳам қайтарган Тибо Куртуа ЕЧЛ доирасида дарвозасига аниқ келган охирги 23 зарбанинг 22 тасини қайтаришга муваффақ бўлди. 

Бельгиялик 2007 йилдан буён "Мадрид" сафида ЕЧЛ учрашувида пенальти қайтарган биринчи киперга айланди. 

Куртуа мавсумда учинчи бор (кетма-кет) ўн бир метрлик нуқтадан берилган зарбани бартараф қилмоқда. Аввалроқ Тибо қўлқопларидан чемпионат доирасида "Валенсия", Суперкубок баҳсида "Атлетик" азият чекканди. 

Энди 3 ҳафтадан сўнг жамоалар Мадридда рўбаро келишади ва интригани айнан Куртуа сақлаб қолди десак муболаға бўлмайди. 

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика