Latest news

19:36Гвардиола рекорд ўрнатди, бу рекордга Ҳусановнинг ҳам алоқаси бор  1 19:09"Барселона" бош мураббийи Алонсо истеъфоси ҳақида гапирди  11 18:37U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби — Хитой!  14 17:55Назорат ўйини. Ўзбекистон U-19 Туркияни мағлуб этди  4 17:38Назорат учрашуви. ОКМК - "Динамо" 1:1  2 16:37Микель Артета: "Хаверцни жуда соғинган эдик. Унинг қайтиши жамоа учун катта ёрдам бўлади"  0 15:44Оскар Гарсия: "Арбелоа фақат Моуриньо ҳақида гапиргани учун мураббий бўлди"  12 15:16Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"  30 14:46"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 14:21"Аякс" Ибрагимовичнинг ўғлини "Милан"дан ижарага олди  0 13:54Бернарду Силва: "Ҳусанов ва Аллейн охирги ўйинларда даҳшатли даражада ўйнашди!"  4 13:36Тўртта терма жамоа мухлислари АҚШга кириш тақиқи сабабли ЖЧ-2026 дан қуруқ қолишлари мумкин  4 12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  4 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0 12:22Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади  0

Шаҳар бедарвозами? News

Шаҳар бедарвозами?

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали ўзбек футболидаги муаммолардан бирига тўхталди:

"Янги йилнинг аввалида "Навбаҳор", "Нефтчи" ва АГМК жамоаларининг фаол трансфер компанияси барчани ўзига маҳлиё қилиб қўйди. Эйфориядаги мухлислар "Пахтакор" гегемонлиги якунлангани, чемпионлик Олмалиқ ёки Наманганга насиб қилиши ҳақида гапиряпти. Лекин, негадир "Насаф" яна жим...

Умуман олганда, ҳозир футболимиз учун Қарши шаҳри жамоасининг кучайиши муҳимроқ. Чунки "Насаф"ни 15 март санасида кутиб турган ўйин ("Банияс" майдонида) биз учун муваффақиятли якунланса, 2022 йилда ҳам халқаро майдонда 3 клубимиз иштирок этади ("Сўғдиёна"га ОФК кубоги учун йўл очилади). ОЧЛ ва ОФК кубогидаги ижобий натижалар эса 2024 йил учун халқаро мусобақаларга бериладиган квоталаримизга таъсир қилади. 

Аммо "Насаф" матбуот хизмати жим. Жамоани Дониёр Нарзуллаев ҳамда Андрия Калудерович тарк этди, таркибга келиб қўшилган янги футболчилар ҳақида маълумот берилмади, ҳеч ким трансфер қилинмади. Аслида қилишнинг имкони ҳам йўқ!

Боиси шундаки, ФИФА 9 декабрь куни "Насаф"га трансфер тақиқи белгилаганди. Бу санкция Абделае Диаките олдидаги қарздорлик ва жарима тўланмагани учун қўйилган. Энг қизиғи, франциялик футболчи Ўзбекистонда 1 кун ҳам бўлмаган, лекин жамоа раҳбариятининг "оқилона" қарори туфайли белини оғритмасдан ҳам 100 минг доллар ишлаб топади. Шунингдек, клуб ОФКга ҳам жарима тўлаши кераклиги айтиляпти ("Ли Ман" билан ўйинда стадиондаги хавфсизлик масаласига эътиборсиз бўлгани учун). Бу жазо ҳам айнан раҳбариятнинг қўпол хатоси туфайли "осмондан тушди". Агар "Насаф" мутасаддилари ОФК вакилининг огоҳлантиришини тўғри қабул қилишса, катта эҳтимол билан бундай бўлмасди.

Энди савол туғилади: юқорида айтилган ҳолатларда "қовунни ким(лар) ерга тушириб юборган?" Уларга нисбатан қандайдир чора кўриладими ёки клуб бюджети ҳамда ўзбек футболи имиджига катта зарар етказаётганлар даҳлсиз кимсаларми? 

Юқоридаги каби ҳолатлар аввалроқ давлат улуши бор корхоналар томонидан молиялаштириладиган бошқа жамоаларда ҳам такрорланганди. Бу мутасаддиларнинг илимсизлиги туфайли юзага келадиган ҳолат. Иш жараёнида билим тополмаган мутахассислар ҳеч бўлмаса мухлислардан узр сўраш учун куч тополса яхши бўларди. Ҳамма ўз хатолари учун жавоб бериши керак! 

P.s. Афсуски, яқин келажакда бундай бўлмаса керак. Чунки дарвозаси йўқ шаҳарлар фақат бизда бор...", — дейилади постда.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика