Latest news

18:31Виталий Левченко: "Сиз "Нефтчи" бош мураббийимисиз?"  0 18:17Февзи Давлетов: "Нимели "Сурхон"да ўйнагиси келяптими ёки йўқми тушуниб олиши керак"  3 18:00Польша - Нидерландия (матнли трансляция)  5 17:58Эмре Жан: "Қандай ўйнаганимизни ҳисобга олганда, "Боруссия" ЧЛ финалида ғалабага лойиқ эди. Биз қўлимиздан келганини қилдик"  2 17:33"Челси" 40 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 17:05Польша — Нидерландия. Таркиблар маълум  4 16:52Биринчи давранинг энг марказий учрашувида ким ғалаба қозонади? "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига превью  12 16:26А Серия клуби Хуммельс билан шартнома имзоламоқчи  0 15:59Англия терма жамоаси Евро-2024даги ғолиблик учун 11 миллион евро миқдорида бонус олади  0 15:25Вирц шу ёзда "Байер"дан кетмайди. "Бавария", "Реал", "Барса" ва АПЛ клублари у билан 2025 йилда шартнома имзолашга уриниб кўради  0 14:56Васкеснинг "Реал"даги келажаги маълум  5 14:27"Бавария" Германия терма жамоаси футболчиси билан янги шартнома имзолади  0 14:05"Нефтчи" ва "Сурхон" ўртасидаги қизиқарли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:34"Ростов" 250 минг доллар эвазига Тожикистон терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолади  7 13:07"Ўйин олди машғулотини ўтказдим, стадионга келдим ва кийим алмаштириш хонасида либосим йўқлигини билдим" - "Сурхон" футболчиси  17

“Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумқўрғон” – Биринчи лига-2022 иштирокчилари News

“Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумқўрғон” – Биринчи лига-2022 иштирокчилари

Сурхондарё маркази Термиз шаҳрида 2-лига ғолиблари ўртасида Биринчи лигага ўтиш турнири ниҳоясига етди.

Турнирнинг финал иштирокчилари ҳамда учинчи ўрин эгаси 2022 йилги мавсум Биринчи лигага йўлланма олишини инобатга олсак, учта омадли жамоанинг номи маълум бўлиб улгурди. 
Ярим финалнинг биринчи учрашувида Сурхондарё вилоятининг икки вакили – “Қумқўрғон” ва “Денов” жамоалари ўзаро куч синашишди ва деновликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Биринчи лиганинг дастлабки иштирокчисига айланди. Иккинчи учрашув икки “Дўстлик” жамоаси ўртасида кечди. Аслида биринчи бўлиб тошкентликлар ҳисобни очишганди. Иккинчи бўлимнинг ярмида олтиариқликлар ҳисобни тенглаштирди. Якунда эса Олтиариқнинг “Дўстлик” жамоаси 3:2 ҳисобида ютуққа эришиб, Биринчи лиганинг иккинчи вакили бўлди.
Биринчи лигага учинчи йўлланма “Қумқўрғон” ва Тошкентнинг “Дўстлик” жамоалари ўртасидаги баҳсда маълум бўлиши лозим эди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида қумқўрғонликлар пойтахтлик рақиблари дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқишди ва Биринчи лиганинг учинчи жамоаси бўлди. 
Шу тариқа, 2022 йилги мавсум Биринчи лигасида “Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумғўрғон” жамоалари иштирок этади. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида олтиариқликлар деновликларни йирик 8:3 ҳисобида мағлуб этиб, ўтиш турнири ғолиблигини қўлга киритишди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика