Latest news

12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  4 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  11 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  17 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  6 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски бугун VAR ишлатилмади..." News

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски бугун VAR ишлатилмади..."

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





"Бугунги ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси бор. Айтайлик ҳисобда ортда борсак мухлисларимиз ҳужумга ўтишимизни талаб қилишади, бу эса йигитларга қўшимча куч беради. "Локомотив" биз учун мураккаб рақиб эканлигини билардик, улар мавсум бошида медаллар учун курашишни мақсад қилганди, лекин хорижлик мураббий ўз услубини йўлга қўйиб олишда қийналди. Сўнгги пайтларда эса "Локомотив" яхши ўйин намойиш этаётганди.

Бугун тўп назорати ва позицион ҳужум қилишда рақиб устунлик қилди, аммо охиригача курашиш ва иштиёқ борасида биз ғалаба қозондик. Бундан жуда хурсандман. Гапни очиғи биз ҳозирги ўрнимизга муносиб эмасмиз. Захирадан тушганлар ўйинимизни кучайтира олишди ва муҳим ғалабани қўлга киритдик", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Рақиб устози мағлубиятни ҳакамлар туфайли бўлди деб айтди...

- Ҳакамлар иккала томонга ҳам хато қилишди, қайсидир жамоага ён босди деб айта олмайман. Афсуски бугун VAR ишлатилмади. Ғалабадан кейин ҳакамлик ҳақида гапиришим нотўғри бўлса керак. Якуба Бамбадан гол урилган вақтда тўп қўлинга тегдими деб сўрадим, у тўп юзига тегиб дарвозага кирди деди.

- Жамоа ҳаракат қилса мавсумни 8-ўринни сақлаб қолиши мумкин...

- Йўқ, мақсадимиз 8-ўринни сақлаб қолиш эмас, олдинда яна ўйинлар бор ва имкон қадар кўпроқ очко олиш ва юқорироқ ўринни олишга ҳаракат қиламиз. Тўғри биринчи даврада ўз майдонимиздаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак. Буни ният қилиб қоламан.

- Мурод Холмуҳаммедовнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Бу йил кўплаб жароҳатлар кузатилди. Холмуҳаммедов, Акбаровда жароҳат бор эди. Бугун Ойбек Рустамов кичик жароҳат билан ўйнади. Афсуски Муроднинг жароҳати жиддийроқ эди, шу боис уни алмаштирдим. Олдимизда кичик танаффус бор, шу вақтда улар тезроқ сафга қайтишларини сўраб қоламиз.



Видео. Микаэль Секейрадан аччиқ гаплар: "Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди"        

Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика