Latest news

18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  10 18:00Про лига. “Олимпик” — “Арал” 0:1  0 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  53 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  21 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  1

Ҳамиджон Актамов: "Бугун ҳам ҳар доимги кино давом этди. Ҳакам майдонда Ислом Кенжабоевни сўкибди" News

Ҳамиджон Актамов: "Бугун ҳам ҳар доимги кино давом этди. Ҳакам майдонда Ислом Кенжабоевни сўкибди"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қизилқум" (4:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Бугун ҳам ҳар доимги кино давом этди. Ҳакамларга қачон инсоф киради, билмайман. Шикоят ва эътирозларимизни ёзяпмиз, юқоридагилар кўриб чиқишади деган умиддамиз. 2 та пенальти ҳам нотўғри белгиланди. Бу нарса қачон тугайди? Кўпчилик жазоланяпти, лекин барибир ҳакамлар одилона қарор чиқаришмаяпти.

- Биринчи пенальтида тўп футболчининг ҳам оёғига, ҳам қўлига тегди – бу янги қоидага биноан, пенальти сифатида баҳоланади...

- Улар қандай қарор чиқаришса, қонун-қоидага тўғри келаверади. Тўп Исломнинг қўлига тегмади. Ислом Тўхтахўжаев ҳеч қачон ёлғон гапирмайди. Тўп оёққа теккан бўлиши мумкин, аммо қўлга эмас. Бизда исбот сифатида видеолавҳа ҳам бор. Иккинчи пенальти билан боғлиқ ҳолатда ҳам футболчи чизиқ ташқарисида эди, буни ҳамма кўриб турибди. Ўзи биринчи жарима зарбаси белгилаб, қайсидир футболчининг эътирозидан кейин қарорни ўзгартиряпти...  Ўйнайдиган жамоаларга халақит қилишмасин, шунчаки тўғри ҳакамлик бўлса бўлди. Майли, 50 га 50 ҳолатларда уларнинг фойдасига қарор чиқарсин. Охирги 2-3 ўйинда ҳакамларни хатоси туфайли дуранг ўйнаяпмиз ёки мағлубиятга учраяпмиз. Футболдан ҳам тўйиб кетди ўзи ҳамма. 

Жамоамиз руҳан синди, жисмоний тарафдан яна 2 тайм ўйнай олишарди.

Ҳакам майдонда Ислом Кенжабоевни сўкибди. Уятли сўзлар бўлгани учун буни ҳозир очиқчасига айтолмайман. Ҳакам майдонда оғзига келган сўз билан футболчини сўкяпти. Ислом Кенжабоев охирги вазиятда тўпни Анзур Исмоиловдан олиб қўйди. Ўшангача 2 марта қоида бузилди, лекин жарима зарбаси берилмади. Бизнинг олдинги ўйинларимизда эса шунга ўхшаш ҳолатларда кечиктирилган фоль дейишганди. 

Мен ҳакамларни ҳеч ҳам тушунмадим. "Пахтакор" Чемпионлар лигасидаги асосий жамоамиз ва улар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Биз натижа кўрсатолмаслигимизга ҳакамлар ҳам айбдор. Ҳаққоний футбол бўлиши учун уларнинг ҳам ёрдами керак. Қандай ўйнаш керак яна? Қандай жамоани тайёрлаш лозим?

Барчамиз эртаю кеч меҳнат қиламиз. Кимдир келиб, нонимизни ноҳақ тарзда тортиб олса, бунга ким чидаб туролади? Бу орқали ўйинчиларни руҳан синдириб қўймаймизми? Масалан, Ислом Кенжабоев ҳали кўп вақт терма жамоага ёрдам бериши мумкин.

Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика