Latest news

09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  0 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  0 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  4 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  1 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  2 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  2 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  237 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3

Терма жамоа. Малайзия мағлуб қилинган баҳсда кимлар дебют қилди? News

Терма жамоа. Малайзия мағлуб қилинган баҳсда кимлар дебют қилди?

Ўзбекистон бош жамоасининг Малайзияга қарши 6-ўйини ниҳоясига етди:

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Амманда Малайзияни йирик ҳисобда таслим қилди

Олдинги бештасида бўлгани каби яна зафар қучдик. Йигитларимиз ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбатини 24:3 кўринишига келтириб қўйишди.

Эътиборли жиҳати, мазкур баҳс 4 нафар футболчи учун миллий жамоамиз либосидаги дебютга айланди. Бугун АГМК посбони Валижон Раҳимов, "Насаф" вакиллари Дилшод Саитов ва Ҳусайн Норчаев, БАТЭ вингери Шоҳбоз Умаров терма жамоада ўйнаш масъулиятини 1-марта ҳис қилиб кўришди.

Шунингдек, Ҳусайн Норчаев, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Азизбек Амонов терма жамоа таркибида илк бор гол уришди.

Достонбек Ҳамдамов терма жамоа либосида илк дублини расмийлаштиргани билан ёдда қолди. Бундан ташқари, у терма жамоа сафида деярли 1 йиллик танаффусдан кейин гол урганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

Достон сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида Ироқ терма жамоаси дарвозасини ишғол қилганди. Бугун Ҳамдамов 2021 йилдаги 2 ва 3-голларини ургани ҳам аҳамиятли. "Хатта" таркибида 1 та гол уриб, Тошкентга қайтган футболчининг "Пахтакор"даги ишлари юришмаётган эди.

Ҳусниддин Алиқулов бугун миллий жамоада 3-ўйинини ўтказди. Эътиборли жиҳати, термамиз "Насаф" ҳимоячиси ўйнаган 3-баҳсда ҳам зафар қучди. 

Азизжон Ғаниев деярли 1 йиллик танаффусдан кейин яна терма жамоа сафида майдонга тушди. "Шабаб Ал Аҳли" хавбекининг охирги ўйини ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтган Сречко Катанец бошчилигидаги Ироққа қарши баҳс бўлганди (1:2).

Бугун майдонга тушган футболчиларимиздан трансфер баҳоси энг юқориси Элдор Шомуродов ҳисобланади. Трансфермаркт портали "Рома" форвардини 7 млн еврога баҳоламоқда. Малайзия билан ўйинда ҳаракатланганлар орасида трансфер қиймати энг паст футболчимиз эса Валижон Раҳимов эди. АГМК голкипери 250 минг еврога баҳоланган.

17 гол, антирекорд ва Суперлига йўлланмаси — 20-тур ҳақида

Author :
Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика