Latest news

15:29Расман: "Нефтчи"дан бомба трансфер!  11 15:21Расман: "Нефтчи"дан навбатдаги трансфер!  1 15:02"Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлиши мумкин, охирги имконият..."  1 14:31"Барселона" Ольмо ва Викторни вақтинча рўйхатдан ўтказиши мумкин  2 14:02"Сурхон" бугун Туркияга учиб кетади, таркиб ҳам маълум  2 13:26"Милан" Рэшфорд борасида МЮга таклиф жўнатди  1 12:55Расман: Русланбек Жиянов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  9 12:30Ярим финал! "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" ўйини олдидан   0 12:00Расман: "Ал Иттиҳод" футболчиси Топ-5га қайтди  1 11:21Аёллар футзали. Ўзбекистон назорат учрашувида Хитойга мағлуб бўлди  0 11:11"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"  3 10:54Неймар Роналдунинг гапларини тасдиқлади  33 10:26«Навбаҳор» Тошкентда йиғин олиб бормоқда. Йиғинда кимлар иштирок этмоқда?  7 10:00Акаки Шулаянинг «Локомотив»даги маоши маълум  13 09:35Роналду фаолиятини кутилмаган жамоада давом эттириши мумкин  28

Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "Насаф"дан кетишига шама қилди News

Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "Насаф"дан кетишига шама қилди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлашимча, ёмон ўйнамадик, аммо омадимиз келмади. Баъзи вазиятларда Ўткир Юсупов яхши ҳаракат қилди ва қарши ҳужумдан кейин гол ўтказиб юбордик. Йигитларга эътирозим йўқ, аммо натижа ёмон бўлди. Бугунги ўйин ҳақида бошқа фикр йўқ. "Навбаҳор" кўп вазият яратмади, лекин узоқдан тепилган тўп дарвозага кириб кетди.

- Легионерларни асосий таркибда туширсангиз бўлмасмиди?

- Иккинчи таймда легионерларни майдонга тушириб, ўйинни кучайтиришни режа қилгандик. Бугунги режамиз тўғри кетаётганди, аммо омадимиз келмади, деб ўйлайман.

- Қизил карточка берилган ҳолатда Умид Эргашев тўпга чиқиб келиши керак эмасмиди?

- Четлатиш бўлган вазиятни такроран кўрмадим, ўйлашимча, Ойбек тўпга биринчи улгураётганди. Балки қизилга тортадиган вазият бўлмагандир, аммо қайтараман, ўша вазият видеосини кўриб чиқишим керак.

- Раҳбарият билан қандайдир келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабарлар чиқди. Жамоа ва клуб алоҳида республикага айланиб қолган, деб ҳам эшитдик. Бу ҳам жамоа натижаларига таъсир қиляптими?

- Тўғрисини айтаман, вазият биз кутгандек эмас. Кўп муаммолар ечилмаяпти. Бугунги мағлубиятни ўз бўйнимга олиб, эртага уларнинг олдига кирмоқчиман. Ўз тақдирим ҳақида гаплашмоқчиман, балки яқин кунларда янгилик эшитарсизлар. Натижа қилиш учун фақат мураббий ёки футболчилар жавобгар бўлмаслиги керак, ҳамма бирлашиши керак. Раҳбарият билан очиқчасига гаплашмоқчиман.

- Демак, муаммолар футболчиларнинг руҳий ҳолатига ҳам таъсир қилган...

- Албатта, ҳар сафар футболчиларга "ука ўйнанглар" деб руҳлантириш самара беравермайди. Жамоа учта фронтда курашни давом эттирмоқда.

- Муаммо айнан нимада?
- Ташкилотчилик масаласи. Ойлик ҳам, мукофот пуллари ҳам. Йигитларни рағбатлантириш керак, мотивация бериш керак. Бу гапларим мағлубиятга баҳона эмас. Агар ташкилий томонлама эътиборсизлик бўлаверса, балки ўзим ҳам якуний қарорни қабул қилишим мумкин.

Муаммо анча олдин раҳбариятга маълум қилинган. Жамоага эътибор керак, раҳбарият жамоани қўллаб-қувватлаши керак. Шунга эътибор қаратишларини сўрайман, агар бундай бўлмаса, бошқа янгиликлар бўлиши мумкин.

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика