Latest news

18:24"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди  2 17:56"Реал" футболчисини ижарага бериши мумкин  1 17:28"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади  0 17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  7 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  7 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  4 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  13 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   4 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0

Дердийокнинг кейинги манзили ва маошини биласизми? News

Дердийокнинг кейинги манзили ва маошини биласизми?

Бугун ЎзПФЛ "Пахтакор" ва Эрен Дердийок ўртасидаги шартнома бекор қилинганини маълум қилди.

Швейцариялик футболчи энди эркин агент сифатида янги жамоа билан битим имзолаши мумкин. Бунга ўтишдан олдин унинг "Пахтакор"даги фаолиятига назар соламиз.

Омадсиз трансфер?

Дердийок "Пахтакор"га 2020 йилнинг январида Шота Арвеладзе томонидан олиб келинди. Тошкент клуби ишқибозларининг фикрича, мазкур ўтиш жамоа тарихидаги омадсиз трансферлардан бири ҳисобланади. Улар 2 нарсадан норози: Эрен ўзига тўланган маош даражасида ўйнолмагани ва у туфайли Игор Сергеев кетказиб юборилгани.

Маълумот учун, 33 ёшли форвард "шерлар" либосида 46 учрашув ўтказиб, 18 голга муаллифлик қилишни уддалади. Голлардан 12 таси Суперлига, 3 таси ОЧЛ, қолган 3 таси Ўзбекистон кубоги баҳсларида урилган.

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

Ушбу трансфер клуб учун қанчалик омадли бўлди? Юқоридаги маълумотлар асосида ўзингиз хулоса ясашингиз мумкин. Биз эса швейцариялик форварднинг кейинги манзили ҳақида фикр юритамиз.

Туркия

Дердийок айни пайтда Туркияда бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, у 2014-2019 йилларда мазкур ўлканинг "Галатасарой", "Гёзтепе" ва "Қосимпошо" клублари шарафини ҳимоя қилган эди. У 5 йил давомида Туркия Суперлигасида 106 учрашув ўтказиб, 35 бор ўз номини таблога ёздиришни уддалаган. Бироқ, унинг янги жамоаси Суперлига вакили бўлмайди.

"Анқарагючу"

Турк Суперлигасининг 2020-21 йилги мавсум якунига кўра, пойтахтнинг "Анқарагючу" клуби қуйи дивизионга равона бўлди. Айни пайтда жамоа устози Мустафо Далчи янги мавсум учун керакли футболчиларни йиғиш билан банд. Айтишларича, Эреннинг янги клуби айнан "Анқарагючу" бўлади. Бу ҳақда турк матбуоти охирги 24 соатда бонг урди. Дердийокнинг трансфери ҳафта охирига қадар эълон қилиниши кутилмоқда.

Маош

"Пахтакор" матбуот хизмати 18 июнь куни Эреннинг йиллик маоши 1,3 млн евро экани ҳақида маълумот берган эди. Швейцария терма жамоасининг собиқ форварди Анқарада Тошкентдагига нисбатан 3 баробар камроқ пул топади. "Hürriyet" газетасининг маълум қилишича, Дердийокнинг "Анқарагючу"даги йиллик маоши 400 минг евро атрофида бўлади.

Футбол хавф остида

Author :
Rating: -55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика